Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

   Бугун туман ҳокимлигида Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгашининг навбатдаги 41-сессияси бўлиб ўтди. Уни туман ҳокими Б.Ўрақов бошқариб борди. Сессияда туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

   Сессияда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сонли ҳамда 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102-сонли қарорларига асосан бириктирилган ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2022 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида сектор раҳбарларининг ҳисоботлари, Жарқўрғон туманида 2022 йилнинг 1-чорагида туман прокурорининг қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан амалга оширган муайян ишлар тўғрисида туман прокурори ахбороти, Жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғининг 2022 йил 1-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

   Шунингдек, Жарқўрғон туманида хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича учинчи босқич “Аёллар дафтари” рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи М.Мустанова ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг тумандаги ижроси бўйича туман газ таъминоти бошлиғи Б.Мусурмонқуловнинг ҳисоботлари тингланиб, депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

   Бундан ташқари, тегишли доимий комиссияда кўриб чиқилган “Ёшлар баланси»ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни «Ёшлар дафтари» ва «Ёшлар портали» электрон платформаларига киритиб бориш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги, Жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман суди томонидан 2021 йилда фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти юзасидан ахбороти, Жарқўрғон туманида 2022-2026 йилларда "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла"дастурларини  амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги, Жарқўрғон туманида 2023-йилга Инвестиция дастурига дастлабки киритиш таклиф этилаётган объектлар тўғрисидаги масалалар юзасидан ҳисоботлар бўйича ҳам тегишли қарорлар қабул қилинди.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?