Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

    Халқ депутатлари Жарқўрғон тумани Кенгашининг навбатдаги 42-сессияси бўлиб ўтди. Уни туман ҳокими Б.Ўрақов бошқариб борди. Сессияда туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда текишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

   Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “ IJRO.GOV.UZ ” идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори хамда Халқ депутатлари Жарқўрғон тумани Кенгаши қарорларининг 2022 йилнинг 1-чораги давомида ижроси тўғрисида туман ҳокими Б.Ўрақов ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сонли ҳамда 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102-сонли қарорларига асосан бириктирилган ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2022 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида 4-сектор раҳбари, туман солиқ инспекцияси бошлиғи А.Алимардановнинг ҳисоботи «Тоза ҳудуд» унитар корхонаси туман бўлими бошлиғи З.Холияровнинг амалга оширган ишлари тўғрисида ҳисоботи тингланди.

   Шунингдек, Кенгашнинг тегишли доимий комиссияларида кўрилган “Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2021 йил 26 мартдаги  “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг туманда ижроси тўғрисидаги, Жарқўрғон туманида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича 2022 йил 1-2-чоракларида кўрилаётган чоралар тўғрисидаги, “Туманда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги, Сурхон ТФХБ ҳудудидаги “Хайрулла” ҳамда “Сурхон чорвадор нур” фермер хўжаликларининг доимий равишда давлатга дон ва пахта сотиш режасини бажармасдан келаётганлиги сабабли тузилган ер ижара шартномасини мақбуллаштириш тўғрисидаги ва бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

    Сессия ишда кўриб чиқилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан қўшимча ва таклифлар билдирилиб, тегишлича қарорлар қабул қилинди.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?