Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
Жарқўрғон туман ҳокимлиги бошқарув аппарати ва аппарат таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомлар
Низом / 2021-02-20

Жарқўрғон туман ҳокимлиги бошқарув аппарати ва аппарат таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни ҳамда туман ҳокими, унинг ўринбосарлари ўртасидаги вазифалар тақсимотини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли, “Туризм соҳасини ривожлантиришда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 12 июлдаги ПҚ-3129-сонли, “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3407-сонли қарорлари ҳамда “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил           2 февралдаги ПФ-5325-сонли Фармонига асосланиб,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

  1. Қуйидагилар:

туман ҳокимлиги бошқарув аппарати тўғрисида Низом 1-иловага;

туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари ўртасидаги вазифалар тақсимоти
2-иловага;

туман ҳокимлиги бошқарув аппарати таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомлар 3-14-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Туман ҳокимлиги аппарати таркибий бўлинмалари ходимлари ўз фаолиятларини мазкур низомлар асосида амалга оширсинлар.
  2. Туман ҳокимининг 2019 йил 24 январдаги Қ-334-сонли “Туман ҳокимлиги бошқарув аппаратлари фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг 1-пунктининг б, в, г бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4 Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

Туман ҳокими                                                З.Давлатов

.

Туман ҳокимининг
2019 йил ______ февралдаги
_______-сон  қарорига
1-илова

 

Жарқўрғон туман ҳокимлиги бошқарув аппарати тўғрисида

низом

 

  1. Умумий қоидалар.
  2. Ушбу низом "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 апрелдаги
    123-сонли “Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3407-сонли қарори ҳамда 2018 йил
    2 февралдаги ПФ-5325-сонли “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Жарқўрғон туман ҳокимлиги бошқарув аппаратининг (кейинги ўринларда бошқарув аппарати деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
  3. Бошқарув аппарати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари Кенгашининг ва ҳокимнинг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
  4. Бошқарув аппарати ҳокимлик фаолиятини ахборот-таҳлилий, ҳуқуқий, ташкилий-техник ва молиявий-хўжалик жиҳатидан таъминлайди, халқ депутатлари туман Кенгаши мажлисларини унинг регламентига мувофиқ тайёрлайди, халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди, уларни амалга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва ижрони мунтазам равишда текширади.

Бошқарув аппарати халқ депутатлари туман Кенгаши фаолиятига ташкилий, техник ва бошқа хизматлар кўрсатилишини таъминлайди.

  1. Бошқарув аппарати ўз фаолиятини ҳоким раҳбарлигида амалга оширади.
  2. Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

 

  1. Бошқарув аппаратининг вазифалари ва функциялари
  2. Қуйидагилар бошқарув аппаратининг вазифалари ҳисобланади:

ҳокимнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;

туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларини комплекс таҳлил қилиш, асосий иқтисодий кўрсаткичлар динамикаси, таркибий ва институционал ўзгартиришлар, маҳаллий бюджетлар ижросининг тизимли мониторингини олиб бориш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган энг муҳим устувор вазифаларга мувофиқ туманни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

туманда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизациялаш, иқтисодиётда, туризм соҳасини ривожлантиришда, саноатда ва қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларни тизимли жорий этиш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш;

корхоналарнинг молиявий барқарорлигини ошириш, ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини яхшилаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

тадбиркорликни жадал ривожлантиришни таъминлаш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқларини ва кафолатларини таъминлаш юзасидан ҳудудий бошқарув органларининг масъулиятини ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳудудлар иқтисодиётига инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини самарали ташкил этиш ва туризмни ривожлантириш;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва бошқа ҳудудий дастурлар ҳамда йўл хариталари амалга оширилиши мониторингини олиб боришнинг самарали тизимини яратиш;

ҳудуд иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, фермер хўжаликлари, тадбиркорлик субъектларининг экспортдаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни ташкил этиш;

қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни ва таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари амалга оширилиши юзасидан тизимли таҳлилни ташкил этиш;

аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳудудий бошқарув органларининг, бошқа ташкилотларнинг янги иш ўринлари яратиш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳоли турмуши даражаси ва сифатини янада оширишга доир ишларини мувофиқлаштириш;

қонунийликни, ҳуқуқ-тартиботни ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа экстремал ҳолатлар оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш; 

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятга ташрифлари бўйича қабул қилинган баёнлар ҳамда Президент раҳбарлигида ўтказилган селектор йиғилишларида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш чораларини кўриш;

ҳарбий-маъмурий сектор фаолиятини ташкил этиш;

норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, шу жумладан уларнинг айрим тармоқларга ва умуман ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қисқа муддатли ва узоқ муддатли таъсирини комплекс баҳолаш.

  1. Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли хизматлари,  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати, вилоят ва туман ҳокими топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;

Сурхондарё вилоят ҳокимлигига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳоким томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда туманни, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга ва унинг ўринбосарларига тақдим этади;

иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилиши,  2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган тегишли тадбирлар амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;

халқ депутатлари туман Кенгаши сессиялари, ҳудудларнинг фаоллари йиғилишлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;

халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ҳамда бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

ҳокимнинг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан эшитилишини ташкил қилади;

ҳокимликнинг иш режасини ишлаб чиқади ва уни амалга ошириш чораларини кўради;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади, белгиланган тартибда ҳудудларда ҳокимнинг сайёр қабулларини ташкил этади;

махфийлик режимини, давлат сирлари бўлган маълумотлар ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа ахборотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлайди;

халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимликнинг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади.

Бошқарув аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

 

III. Бошқарув аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

  1. Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ҳамда маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши ва муҳокама қилинишини ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари туман Кенгаши ҳужжатлари, ҳокимнинг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.

 

  1. Бошқарув аппарати:

ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати, вилоят ҳокимлигининг топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларининг, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, ҳокимнинг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиши сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан туман ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, вилоят ҳокимлигига, халқ депутатлари туман Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, шунингдек ҳоким ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.

 

 

 

 

  1. Бошқарув аппаратининг тузилмаси
  2. Бошқарув аппаратининг тузилмаси ҳокимнинг ёрдамчиси, ташкилий-назорат гуруҳи, вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро ҳудудий комиссияси котиби, юридик хизмат, Девонхона бўлими, ҳоким ўринбосарларининг мажмуаларидан иборат бўлади.

Бошқарув аппаратининг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2691-сонли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3407-сонли қарорлари ҳамда 2018 йил                 2 февралдаги ПФ-5325-сонли “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан ҳудудий давлат бошқаруви органлари тузилмасига тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин) билан белгиланган.

  1. Бошқарув аппаратининг ишлари ҳоким томонидан тасдиқланадиган Бошқарув аппарати ва ходимларнинг функционал вазифалари тўғрисидаги Низомга, ушбу Низомга,
    Иш юритиш бўйича йўриқномага, ташкилий-назорат гуруҳи, Бош юристконсульт, Девонхона бўлими, ҳоким ўринбосарлари мажмуалари тўғрисидаги низомларга мувофиқ ташкил этилади.
  2. Ҳокимнинг ёрдамчиси, ташкилий-назорат гуруҳи, вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро ҳудудий комиссия котиби, Бош юристконсульт, Девонхона бўлими ўз фаолиятида туман ҳокимига бўйсунади.

Мажмуалар ҳамда тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи ўз фаолиятида ҳокимнинг тегишли ўринбосарларига бўйсунади.

  1. Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари вилоят ҳокимлигининг Ташкилий-назорат гуруҳи билан келишган ҳолда туман ҳокимининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Ҳоким ўринбосарининг бош мутахасислари ва мутахассислари ҳокимнинг тегишли ўринбосари тақдимномаси бўйича туман ҳокимининг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Ҳокимнинг ёрдамчиси ва бошқарув аппаратининг бошқа ходимлари туман ҳокимининг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Бош юристконсульт Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда туман ҳокимининг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

  1. Ташкилий-назорат гуруҳи, Девонхона бўлими, Бош юристконсульт, ҳоким ўринбосарларининг котибиятлари тўғрисидаги низомлар, шунингдек улар ходимларининг, ҳоким ёрдамчисининг, вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро ҳудудий комиссияси котибининг функционал вазифалари туман ҳокими томонидан тасдиқланади.

 

  1. Бошқарув аппарати фаолиятини ташкил этиш
  2. Бошқарув аппарати ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, вилоят ҳокимлиги, туман ҳокими ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек ҳокимлик, таркибий бўлинмалар, уларнинг раҳбарлари ва мутахассисларининг иш режалари асосида ташкил этилади.
  3. Туман ҳокими ўринбосарларининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари билан ҳокимликка қуйидаги соҳаларда юкланган вазифаларни бажариш бўйича аниқ чора-тадбирлар ва “Йўл хариталари”нинг самарали, сифатли ва натижали амалга оширилишини таъминлашга йўналтирилган:

 

а) иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳасида:

иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ҳудуд иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини комплекс ривожлантиришнинг асосий дастурларининг кафолатланган молиявий манбааларини аниқлаган ҳолда туманнинг маҳаллий бюджети параметрлари билан узвий тарзда ишлаб чиқилишини ва сўзсиз амалга оширишни таъминлаш;

иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича тегишли вазирлик, идоралар, қўмиталар, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш, аҳолини тадбиркор қилиш мақсадида улар билан тижорат банклари ўртасида мулоқот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга комплекс банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга оширилишини таъминлаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, бошқа ташкилотларнинг, биринчи навбатда, экспорт тузилмасида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар улушини янада кўпайтириш ҳисобига экспорт салоҳиятини ошириш бўйича минтақавий дастурларни амалга оширишга доир фаолиятини мувофиқлаштириш;

маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини ошириш ва уларни жаҳон ҳамда минтақа бозорларига киритиш, маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишнинг кўпайтирилишини рағбатлантириш ва маҳсулотларнинг таркибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

ишлаб чиқариш кучларини мақбул жойлаштириш ва янги иш ўринлари ташкил этиш ҳисобига банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшларни ишга жойлаштиришни таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш;

қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, уларнинг моддий ва кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, хусусий мулкнинг манфаатларини, тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари ва кафолатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга замонавий ҳисоб-китобларни йўлга қўйишда кўмаклашиш;

инсон манфаатларини таъминлаш, айниқса аҳолининг қишлоқ жойларда ҳаёт даражасини ва сифатини ошириш, янада фаровон ҳаёт кечириши учун пенсия ва нафақалар, реал даромадларни барқарор ошириш манбааларини яратиш, замонавий банк ва молия инфратузилмасини яратиш ҳисобига накд пул тўловларини ўз вақтида амалга оширишнинг янги механизми ва тизимини жорий қилишни ташкил қилиш;

аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини доимий узлуксиз таъминлаш, айниқса куз-қиш мавсумида озиқ-овқат маҳсулотларининг захирасини яратиш борасидаги чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;

давлат органларида, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш, ахборот фаолияти, архив иши, интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш;

истеъмол товарлари, аҳолини истеъмол товарлари ва пулли хизматлар билан таъминлаш бўйича маркетинг тадқиқотлари юзасидан бозорлар, ярмарка ва кўргазмалар фаолиятини мувофиқлаштириш;

чакана ва улгуржи савдони, пулли хизматлар кўрсатиш соҳасини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, савдони ташкил этиш ва хизматлар кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини кенг жорий этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, шунингдек савдо ва хизматлар кўрсатишнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

 

 

 

 

б) саноатни ривожлантириш,капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги соҳасида:

ҳудуднинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, юқори қўшилган қийматли, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқаришларни кенгайтириш асосида ҳудуднинг экспорт салоҳиятини оширишга йўналтирилган минерал-хомашёни  чуқур қайта ишлаш бўйича янги, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш  дастурий чора-тадбирларини амалга ошириш;

Энергетика, нефть, газ корхоналари ва бошқа беркитилган ташкилотларда иқтисодий ислоҳотларни изчиллик билан амалга оширишни таъминлаш;

шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, туманнинг бош режаларини ишлаб чиқиш ва қишлоқ аҳоли пунктларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлаш ишларини ташкил этиш;

капитал қурилишда ислоҳотларни амалга ошириш, лойиҳалашнинг замонавий услубларини жорий этиш, пудрат ишлари бозорини шакллантириш, пудратчи ташкилотлар ва қурилиш индустрияси корхоналарининг ишлаб чиқариш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш;

манзилли қурилиш дастурига киритилган объектлар ҳамда “Обод маҳалла” ва “Обод қишлоқ” Дастурларига мувофиқ танланган массивларда олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишларини назорат қилиш, қишлоқда замонавий лойиҳалар асосида уй-жой қуриш объектларининг ҳамда инфратузилма ва ижтимоий соҳа объектларининг ўз вақтида фойдаланишга топширилишини таъминлаш;

муҳандислик ва йўл-транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

аҳолига транспорт ва алоқа хизмати кўрсатишни яхшилаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини ташкил этишни таъминлаш;

коммунал соҳани ислоҳ қилиш, кўрсатилаётган уй-жой-коммунал хизматлар даражаси ва сифатини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш, иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қилиш;

аҳолини сифатли ичимлик сув билан ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими билан таъминлаш;

аҳоли пунктларини ободонлаштириш, коммунал хўжалигини ривожлантириш;

туман, қишлоқлар ва аҳоли пунктларини ободонлаштириш, истеъмолчиларга санитар тозалаш хизмати кўрсатилиши ва кўкаламзорлаштириш ишларини мувофиқлаштириш;

қишлоқ аҳолисининг тоза ичимлик суви ва табиий газ таъминотини яхшилаш чораларини кўриш;

 

в) қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида:

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, соҳада хусусий секторни ва фермерлик ҳаракатини ривожлантириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий ўзгартиришни таъминлаш;

деҳқончилик ва агротехнологияларнинг илғор усулларини жорий этиш чора-тадбирларини кўриш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига бозор тамойиллари ва механизмлари асосида хизмат кўрсатувчи тармоқлар, бўғинлар ва тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ишларининг ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларининг бажарилишини мувофиқлаштириш;

қишлоқ хўжалигини, сув хўжалигини ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ишларини ташкил этиш, ушбу соҳаларга ташқи ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирларини кўриш;

чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик ва балиқчиликни ривожлантириш ҳамда уларнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик ишларини ривожлантириш, ҳайвонларни сунъий уруғлантириш хизматларини кенгайтириш, зооветеринария хизмати кўрсатиш тармоғини ривожлантириш ишларини ташкил этиш;

ипакчиликнинг озуқа базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, юқори маҳсулдор тут ипак қуртини етиштириш, тирик пилла етиштиришни кўпайтириш;

мева-сабзавотчилик, боғдорчилик ва узумчилик соҳасини ривожлантиришни ташкил этиш;

табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларнинг сақланиши таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш ва маҳсулотларни экспорт қилиш, шунингдек қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектларини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

 

г) Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар соҳасида:

“Ёшлар-келажагимиз” давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини ташкил этиш;

ҳар томонлама камол топган, қатъий эътиқодга ва қарашларга эга бўлган, мустақил фикрлайдиган ёшларни тарбиялашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек ёшларни турли мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш;

ёш авлоднинг ҳуқуқий саводхонлигини ва ижтимоий фаоллигини оширишга, шунингдек ёшлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга йўналтирилган ишларни ташкил этиш;

ёшларнинг иш билан бандлиги, уларни кичик ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, шунингдек ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларини ҳал қилиш;

иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратиш;

узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш жараёнини ташкил этиш, таълим жараёнига халқаро нормалар ва талабларга жавоб берадиган илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини, таълим стандартларини жорий этиш ишларини амалга ошириш, таълим муассасаларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, уларни замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш ҳамда шу асосда таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнларини янада чуқурлаштириш, унинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, ҳаёт ва меҳнат фаолияти, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий мерослардан баҳраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, дам олишини ташкил этиш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароитларни яратиш ҳамда сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;

соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига юқори малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш, соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш борасида тизимли ишларни амалга ошириш;

аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий касалликларнинг олдини олиш, ривожланиш нуқсони бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминот даражасини ошириш, маҳаллий фармацевтика саноатига инвестициялар киритиш учун чет эл етакчи компаниялари ва инвесторларини жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;

спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, спортни оммавийлигини ошириш, қизлар ўртасида спортни ривожлантириш, барча ҳудудлар, айниқса энг чекка қишлоқларда халқаро талабларга жавоб берадиган моддий-техник базага эга замонавий спорт иншоотларини барпо этиш бўйича  таклифлар бериш;

аҳоли ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари аҳамиятининг тарғибот ва ташвиқотини ташкил қилиш;

аҳолининг маънавий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиб бориш асосида ҳудудда маънавий муҳит соғломлигини таъминлаш, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштириш;

аҳолининг маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, маънавий-маърифий меросни, урф-одат ва қадриятларни сақлаш, тарғиб қилиш;

ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, одамларни хушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;

оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, оммавий тадбирларни ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя этиш юзасидан назоратни таъминлаш;

демократик ўзгартиришларни чуқурлаштириш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг роли ва аҳамиятини кучайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари олдида турган, шу жумладан ёшларни маърифий, маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касбга йўналтириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш, жамоатчилик назоратини ташкил этишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

демократик давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда, ижтимоий масалаларни ҳал этишда маҳалла институтининг аҳамияти тўғрисида аҳолини, айниқса ёшларни кенг хабардор қилиш, шунингдек энг аввало, камол топаётган авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, кексаларга ва аҳолининг ижтимоий ночор қатламларига манзилли ёрдам бериш, иш билан таъминлаш, одамларнинг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш ва ҳудудларни ободонлаштиришда маҳаллаларнинг фаолиятини ҳар томонлама ёритиш бўйича тизимли ишларни оммавий ахборот воситалари билан биргаликда ташкил этиш;

маданият ва санъатни ривожлантириш, миллий маданий ва маънавий меросни эҳтиётлаб асраш ва кўпайтириш, аҳолининг маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, ёшларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш, шунингдек маданият, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишни мувофиқлаштириш ва таклифлар ишлаб чиқиш;

 

д) жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар соҳасида:

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий ва диний масалаларни ҳал этишда ягона сиёсат олиб бориш;

давлат органларининг вилоятда жойлашган жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини таъминлаш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган диний ташкилотларнинг манфаатларини ҳисобга олиш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;

давлат органларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ўзаро ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш;

"Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ўтказишда маҳаллий давлат, жамоатчилик ва диний ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

маънавий ва миллий қадриятларга, халқимизнинг диний эътиқодлари ва урф-одатларига қарши йўналтирилган мафкуравий таҳдидларга қарши самарали курашиш, ёт ғояларни тарқатишга қарши кураш олиб бориш тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш;

миллатлараро тотувликни ва диний бағрикенгликни таъминлашда давлат органларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;

миллатлараро дўстлик принципларини қарор топтиришга, миллатлараро муносабатлар маданиятини ривожлантиришга йўналтирилган жамоатчилик ташаббусларини рағбатлантириш, мувофиқлаштириш ва тақдирлаш чора-тадбирларини кўриш;

Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармасининг ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг минтақавий тузилмалари фаолиятига кўмаклашиш;

Давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорлигини ташкил этиш, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларни ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишга жалб этишга кўмаклашиш;

 

ж) Инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш соҳасида:

туманга чет эл инвестицияларини жалб қилиш, ҳудуддаги инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, чет эл капитали иштирокидаги корхоналар ривожланишини қўллаб-қувватлаш;

инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ташкил этиш масалалари бўйича тегишли вазирлик, идоралар, қўмиталар, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш;

чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва туманда инвестиция фаолиятини кенгайтириш учун янада қулай шароитларни яратиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни молиявий маблағ ҳамда замонавий технологиялар шаклида жалб қилиш;

ҳудудий инвестиция дастурлари амалга оширилишини, республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўртача ва узоқ муддатли дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш;

хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва корхоналарнинг устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, шу жумладан, хорижий инвесторларга сотиш ҳисобига туман иқтисодиётида хусусий мулкнинг даражаси ва ролини оширишни таъминлаш;

хусусийлаштирилган бўш турган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказишда иштирок этиш;

хусусийлаштирилган бўш турган, самарасиз фойдаланилаётган объектлар ва ишлаб чиқариш майдонлари негизида тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги жараёнларни таҳлил қилиш ва уларни ривожлантириш;

туманнинг йиллик Инвестиция дастурларини, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги лойиҳаларни шакллантиришда қатнашиш ва мониторингини амалга ошириш, чет эл инвестициялари, кредитлар ва молиявий-техник кўмаклашиш воситаларини жалб қилиш учун инвестициявий таклифлар ягона базасини юритиш;

Иқтисодиётда ва ижтимоий соҳада илмий ва технологик салоҳиятни, инновацион технологияларни янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирларнинг, амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмаларнинг даражаси, сифати ва самарадорлигини ошириш, уларнинг натижаларидан амалда кенг фойдаланишни ташкил этиш;

 

з) Туризмни ривожлантириш соҳасида:

ҳудудда туризм соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш, соҳа бўйича қабул қилинган концепция ва дастурларнинг ижросини таъминлашга қаратилган тадбирларни белгилаш;

туризм соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатларига тааллуқли масалалар бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таъминлаш;

туристлар (экскурсантлар)га тегишли ҳудудлардаги туристик ресурслардан самарали фойдаланиш, шунингдек тиббий, ҳуқуқий ва бошқа турдаги фавқулодда ёрдам олиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

туризм соҳасида турли тадбирлар (фестиваллар, сайллар, театрлаштирилган томошалар, кўргазмалар, анжуманлар)ни ташкил этиш;

чет эл мамлакатлари билан туризм соҳасида, айниқса, туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда уларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ва келишувларни ваколатли органлар билан биргаликда амалга ошириш;

туризм соҳасининг иқтисодий, экологик, ижтимоий, маданий ва бошқа йўналишлардаги инфратузилмасини такомиллаштириш ва туризм йўналишидаги диққатга сазовор жойлар, уларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш ҳамда амалга оширилишини таъминлаш;

қўшимча сайёҳлик ташриф объектлари, кўнгилочар комплекслар барпо этиш чораларини кўриш, маданий мерос объектларида халқимизнинг тарихи, турмуш тарзи, урф-одатлари ва анъаналарини ўзида акс эттирган экспозицияларни ташкил этиш;

туризмни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда туризм соҳасидаги лойиҳаларга инвестицияларни жалб қилиш;

туризм соҳасига замонавий ахборот-коммуникация воситаларини жалб этиш, хорижий туроператорлар ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш орқали республиканинг мавжуд сайёҳлик салоҳиятини кенг ёритиш чораларини кўриш;

туризм соҳасида тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, туризм хизматларини экспорт қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, чет мамлакатлардаги туризм марказларида нарх конъюктурасини ўрганиб таҳлил қилиб бориш, янги турдаги хизмат ва маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни экспорт қилинишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таъминлаш;

юртимизда ва чет эл мамлакатларида бўлиб ўтадиган миллий ва халқаро туризм ярмаркаларида мунтазам равишда фаол иштирок этиш йўли билан ҳудуднинг ижобий қиёфасини шакллантириш;

ҳудудларда туризм ахборот марказларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритишини таъминлаш;

 

и) Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармони, мазкур Фармон ижросини таъминлаш бўйича қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
14 мартдаги “Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 200-сонли қарори асосида фаолият юритиш;

хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали ижросини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида роли ва фаоллигини ошириш чораларини кўриш;

хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлашни ҳамда ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш;

бандликни таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш масалаларида хотин-қизларни ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этишни ташкил этиш;

хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, биринчи навбатда, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашиши бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ҳамкорликни таъминлаш ишларини самарали ташкил этиш;

хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бажарилишини таъминлаш;

хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган тадбирларни тайёрлаш ва амалга ошириш, мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий ҳаётида, халқаро хотин-қизлар ҳаракатида аёллар нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаол иштирок этишига кўмаклашиш.

туман ҳокимининг ўринбосарлари қонун ҳужжатларига ва туман ҳокими томонидан тасдиқланадиган функционал вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажарадилар. 

 

  1. Туман ҳокимининг ёрдамчиси:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрациясининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, вилоят ҳокимлигининг бевосита ҳокимга йўлланган ёзма топшириқлари тўғрисида ўз вақтида ахборот берилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди ва ҳокимнинг резолюциясига мувофиқ унинг ижросини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, вилоят ҳокимлигининг тегишли топшириқлари бажарилишини назорат қилиш ва таҳлил этишни таъминлайди, топшириқларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида ҳокимга ахборот беради;

туман ҳокимининг жорий иш режаларини шакллантиришда иштирок этади ва уларнинг ижросини ташкил қилади;

туман ҳокимининг номига тушган хат-хабарларни таҳлил қилади, пухта экспертизадан ўтказади, зарурият бўлганда, бошқарув аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда тегишли топшириқларни (фишкаларни) тайёрлайди, тегишли материаллар ҳақида туман ҳокимига ахборот беради ва имзоланган топшириқларнинг белгиланган тартибда ижрочиларга юборилишини ташкил этади;

жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг туман ҳокими томонидан қабул қилинишини ташкил этади ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки, ёзма ва электрон мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

туман ҳокими томонидан юкланган ва функционал вазифаларда назарда тутилган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.

  1. Ташкилий-назорат гуруҳи:

ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, вилоят қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари бажарилиши ҳолатини ўрганиш чора-тадбирларини амалга оширади;

белгиланган тартибда ҳокимлик иш режаси лойиҳасини шакллантиради, унинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил этади;

бошқарув аппарати раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни ҳокимнинг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритади;

тасдиқланган лавозимлар номенклатурасига мувофиқ кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, мутахассисларни тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш чора-тадбирлари комплексини амалга оширади, кўриб чиқилаётган номзодларни ҳар томонлама ўрганишни ва улар бўйича ишончли материаллар тайёрланишини таъминлайди;

келгусида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг раҳбарлик лавозимларига кўтариш учун бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш ишларини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг бошқарув кадрлари фаолиятининг тизимли мониторингини олиб боради;

бошқарув кадрларини ҳисобга олиш, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини шакллантириш ва юритиш ишларини ташкил қилади;

захирага киритилган бошқарув кадрларининг касбий билимларини доимий такомиллаштириш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнини ташкил қилади;

туман ҳокимининг мутасаддилик қиладиган ўринбосарлари билан биргаликда ҳокимлик аппарати кадрларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг бошқарув кадрлари ва уларнинг захираси тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиришни ва доимий янгилаб боришни таъминлайди;

ташкилий-кадрлар масалалари бўйича ҳокимнинг қарорлари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, ҳоким раҳбарлигида ўтказиладиган йиғилишлар, мажлислар, учрашувлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш чора-тадбирларини кўради;

давлат мукофотларига тавсия этишга оид ҳужжатларни юритади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари сайловларини, Ўзбекистон Республикаси референдумларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли сайлов комиссияларига ёрдам кўрсатади;

халқ депутатлари туман Кенгашининг, унинг комиссияларининг ва бошқа ишчи органларнинг фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлайди, депутатларга уларнинг ўз ваколатларини амалга оширишда кўмаклашади;

маҳалла йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловларини ташкил этиш ва ўтказишда ҳудудий давлат органларига кўмаклашади;

вилоят ҳокимлиги билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

Ташкилий-назорат гуруҳи тўғрисидаги Низомга ва туман ҳокимининг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

 

  1. Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро ҳудудий комиссияси котиби:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори билан тасдиқланган “Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар тўғрисидаги Низом” талабларига мувофиқ ташкил этилади.

туман вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси  масъул котиби бевосита туман ҳокимига бўйсунади.

Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро ҳудудий комиссия тўғрисидаги Низомга ва ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

 

  1. Бош юристконсульт:

Бош юристконсултнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисидаги низом” талабларига мувофиқ ташкил этилади. Бош юристконсулт бевосита туман ҳокимига бўйсунади.

туман ҳокимлигининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этади;

туман ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб боради;

туман ҳокимлигининг қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этади, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида уларнинг тузилмалари ишини мувофиқлаштиради;

туман ҳокимлиги ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этади;

шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, туман ҳокимлигининг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш чораларини кўради.

 

  1. Девонхона бўлими:

ҳокимлик бошқарув аппарати фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлашни, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш йўли билан ишлар сифатини яхшилашни амалга оширади;

тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ иш юритиш ва архив ишларини ташкил этишни таъминлайди, тушадиган хат-хабарларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш, тақсимлаш ва мансублигига кўра юборишни, чиқувчи хат-хабарларни қабул қилиш ва жўнатишни ташкил қилади;

халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш, расмийлаштириш, кўпайтиришни ва шу жумладан электрон почта орқали жўнатишни таъминлайди;

туман ҳокимининг ёрдамчиси ва туман ҳокимлигининг бош мутахассислари билан биргаликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқишни ташкил қилади;

бошқа таркибий бўлинмалар билан биргаликда халқ депутатлари туман Кенгаши сессияларига ва бошқа йиғилишларга техник хизмат кўрсатишни ташкил қилади;

махфийлик режимини ва давлат сирлари ҳисобланадиган маълумотларни ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ҳимоя қилишни таъминлайди;

Девонхона тўғрисидаги Низомга ва туман ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

 

  1. Туман ҳокимлиги мажмуаларининг бош мутахассислари:

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш бўйича туман ҳокими ўринбосари ишларини ташкил қилади;

халқ депутатлари туман Кенгашига киритиладиган масалалар бўйича ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини кўриб чиқилишини таъминлайди, қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилади;

тизимли мониторинг ташкил этилишини ва тегишли тармоқлар ҳамда соҳаларда иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисидаги маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирлар ва йўл хариталари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, тармоқларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини  таъминлайди;

туман ҳокими ва ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлислар, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишлари ва турли комиссиялар мажлислари материаллари тайёрланишини ва уларда қабул қилинган қарорлар расмийлаштирилишини таъминлайди;

туман ҳокимининг қабул қилинган қарор, фармойишлари, йиғилиш баёнларининг мажмуага тааллуқлилиги бўйича бандларининг бажарилишини таҳлил қилиб, ижросини ташкил этади;

туман ҳоким ўринбосари мажмуаси Низомга ва туман ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

  1. Бошқарув аппарати таркибий бўлинмасининг раҳбари (гуруҳ раҳбари ва бошқалар):

таркибий бўлинмага бевосита раҳбарлик қилади, бўлинма ходимлари (мутахассислари)нинг  ишларини ташкил қилади ҳамда бўлинмага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;

киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат сиёсати принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга жазо чоралари кўриш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади;

мутахассислар ўртасида вазифалар тақсимотини, шунингдек бўлинманинг ойлик, ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади, мутахассисларнинг иш режаларини тасдиқлайди;

туман ҳокими ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек котибиятнинг иш юритиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади;

иш юритишни белгиланган тартибда олиб боришни таъминлайди.

  1. Бош мутахассис (етакчи мутахассис, I тоифали мутахассис):

функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида гуруҳ раҳбарига, шунингдек белгиланган тартибда ҳокимнинг ўринбосарига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари бўйича - Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари бажарилишини таҳлил қилади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тегишли ҳудудий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар) ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

туман ҳокими ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва ўзига бириктирилган масалалар бўйича ҳар хил комиссиялар мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этади;

тегишли бўлинмалар тўғрисидаги низомга ва функционал вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

  1. Бошқарув аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг вазифалари ва функциялари, тегишли таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомларда ва туман ҳоким томонидан тасдиқланадиган функционал вазифаларни тақсимлашда белгиланади.
  2. Бошқарув аппаратини сақлаш ва моддий-техника жиҳатдан таъминлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

Туман ҳокимининг
2019 йил _____февралдаги
______-сонли қарорига 
2-илова

 

Жарқўрғон туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари
ўртасидаги вазифалар

ТАҚСИМОТИ

 

Туман ҳокими

 

Туман ҳокими туманда олий мансабдор шахс бўлиб, айни бир вақтда ҳудудда вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқаради. Туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти ва тегишли халқ депутатлари Кенгаши олдида ҳисобдордир. Ўз ваколатларини яккабошчилик асосида амалга оширади.

Туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари билан белгиланган ваколатлар доирасида ижроия ҳокимияти фаолиятини ташкил этади.

Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари амалга оширилишини, жойларда қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг, вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва халқ депутатлари туман Кенгаши қабул қилган ҳужжатлар ижросини, давлат бошқаруви органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги алоқаларни, аҳолини туманни бошқаришга жалб этишни таъминлайди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилоятига ташрифларида берилган топшириқлар ҳамда Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ижросини ташкил қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сонли “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 2019 йил 8 февралдаги ПҚ-4102-сонли “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ сектор раҳбари сифатида бириктирилган ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чораларини кўради.

Туманда қонунийликни, жамоат тартибига риоя этилиши ва жиноятчиликка қарши кураш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва саломатлигини муҳофаза этиш билан боғлиқ чора-тадбирларни кўради, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолларда тегишли ишларни ташкил этади. Мудофаа, сафарбарлик, фавқулодда вазиятлар ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари билан бевосита шуғулланади. Ҳарбий-маъмурий секторга раҳбарлик қилади. Кадрлар сиёсатини амалга оширади.

Туманда миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини, уларнинг ҳаётийлиги ва таъсирчанлигини ошириш билан боғлиқ ишларни ташкил этишга раҳбарлик қилади.

Туманда давлат дастурлари ижросини таъминлаш чораларини кўради.

Ўз ваколатлари доирасида туман ҳудудида жойлашган барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади ва фармойишлар чиқаради.

туман ҳокимлигида ижро интизомини мустаҳкамлаш чораларини кўради.

Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилишни ташкил этади, уларнинг шикоятлари, аризалари ва таклифларини кўриб чиқади.

Туман ҳокимлиги аппаратини бошқаради. Ҳоким ўринбосарлари, туман ҳокими ёрдамчиси, ҳокимлик аппаратининг ташкилий-назорат, Девонхона, бош юристконсульт ва вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга бевосита раҳбарлик қилади.

 

Қуйидаги комиссиялар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлари ишига

раҳбарлик қилади:

 

вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси;

наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича туман комиссияси;

назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи туман ҳудудий комиссияси;

географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман ҳудудий комиссияси;

туман Маънавият ва маърифат Кенгаши;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши;

давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан “нол” харид қиймати бўйича сотиш бўйича ҳудудий танлов комиссияси;

Жарқўрғон туман эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши;

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича туман комиссияси;

ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи Жарқўрғон туман комиссияси;

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб қувватлаш нуроний жамғармаси туман Кенгаши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича туман комиссияси.

 

Қонунчиликда белгиланган ваколатлар доирасида қуйидаги туман ташкилотлари билан жамоат тартибига риоя этишни, фуқаролар хавфсизлигини, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш борасида мувофиқлаштириш ишларини олиб боради:

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси;

Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлинмаси;

туман прокуратураси;

туман прокуратураси ҳузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти;

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими;

туман ички ишлар бўлими (ёнғинга қарши кураш, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимлари);

туман адлия бўлими;

жиноят ишлари бўйича туман суди, фуқаролик ишлари бўйича туман суди, туман маъмурий суди;

туман фавқулодда вазиятлар бўлими;

туман мудофаа ишлари бўлими;

Ўзбекистон адвокатлар уюшмаси туман вакили;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман бўлими;

давлат хизматлари агентлиги туман бўлими.

 

Туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари

 

Туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуни ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатларига амал қилади.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, туман ҳокимлигининг Регламенти, иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича Йўриқнома, мазкур вазифалар тақсимоти ва туман ҳокимлигининг иш режаси асосида фаолият кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси Қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган ҳужжатларда белгиланадиган иқтисодий, ижтимоий ва тадбиркорлик соҳасининг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади. Республика миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурлар ижросини таъминлайди.

Туманларнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини, шу жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат, инвестиция, хизмат кўрсатиш, чакана савдо айланмаси, экспорт, инфляция, бандлик, маҳаллий бюджетнинг ҳар йилги прогноз параметрларини асосланган ҳолда ишлаб чиқади ва уни самарали ижросини ташкил қилади, дебитор-кредитор қарздорликлари юзага келишининг олдини олиш юзасидан тизимли ишларни амалга оширади ва қарздорликни бартараф қилишнинг самарали усулларини жорий этади.

Иқтисодиёт масалалари бўйича тегишли вазирлик, идоралар, қўмиталар, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштиради, аҳолини тадбиркор қилиш мақсадида улар билан тижорат банклари ўртасида мулоқот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга комплекс банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқади ва сўзсиз амалга оширилишини таъминлайди.

Тармоқ ва ҳудудий бошқарув органлари узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, иқтисодиётнинг барча тармоқларини, шу жумладан, базавий тармоқларининг узвий ривожланиши, бунда туман кесимида ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишни, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқаришни модернизациялаш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни амалга оширади.

Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ҳудуд иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини комплекс ривожлантиришнинг асосий дастурларини, шу жумладан, саноат, инвестиция, маҳаллийлаштириш, қишлоқ хўжалиги барча соҳасини, айниқса пахта толасини ва мева-сабзавотни қайта ишлаш, хизматлар соҳасини ривожлантириш каби мақсадли дастурларнинг кафолатланган молиявий манбаларини аниқлаган ҳолда туманнинг маҳаллий бюджети параметрлари билан узвий тарзда ишлаб чиқилишини ва сўзсиз амалга оширишни таъминлайди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва эркинликларининг кафолатларини таъминлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, янги корхоналар, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида корхоналарни ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг турли қатламлари бандлиги масалаларини ҳал этиш орқали маҳаллий бюджетнинг даромад базасини кенгайтириш, республика ва маҳаллий бюджетга тушумлар ҳажмини ошириш ҳисобига маҳаллий бюджетлар субвенцияси ҳажмини босқичма-босқич қисқартириш ва бартараф этиш чораларини кўради.

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга замонавий ҳисоб-китобларни йўлга қўйишда кўмаклашиш, бу соҳани индустриялашган тармоққа айлантириш мақсадида қишлоқ хўжалигининг барча турдаги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилишни кескин кенгайтириш учун махсус дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширилишини таъминлайди.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни, ҳудудий саноат маҳсулотларини экспорт қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, дунёдаги нарх конъюнктурасини ўрганиб таҳлил қилиб бориш ва янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни янги бозорларда экспорт қилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширилишини таъминлайди.

Инсон манфаатларини таъминлаш, айниқса аҳолининг қишлоқ жойларда ҳаёт даражасини ва сифатини ошириш, янада фаровон ҳаёт кечириши учун пенсия ва нафақалар, реал даромадларини барқарор ошириш манбаларини яратиш, замонавий банк ва молия инфратузилмасини яратиш ҳисобига нақд пул тўловларини ўз вақтида амалга оширишнинг янги механизми ва тизимини жорий қилишни ташкил қилади.

Аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини доимий узлуксиз таъминлаш, айниқса куз-қиш мавсумида озиқ-овқат маҳсулотларининг захирасини яратиш борасидаги чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди.

Туман ҳокими раҳбарлигида мажмуага дахлдор масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларни тайёрлаш ишларини ташкил этади. 

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади, уларни қабул қилади.

Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари мажмуида ижро интизомини мустаҳкамлаш чораларини кўради.

Бириктирилган соҳаларда кадрларни тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади, раҳбарлик лавозимларига номзодлар бўйича таклифлар беради.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари мажмуаси, тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи фаолиятларига раҳбарлик қилади.

 

Қуйидаги комиссиялар ишига раҳбарлик қилади:

иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури кўрсаткичларининг амалга оширилишини ташкил қилиш бўйича туман ишчи комиссияси;

муддати ўтган дебитор-кредитор қарздорликларни қисқартириш ва бюджет тўлови интизомини мустаҳкамлаш бўйича туман комиссияси;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурини ижросини таъминлаш бўйича мувофиқлаштириш ишчи гуруҳи;

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш бўйича ҳудудий комиссияси;

Бюджетга қўшимча даромадларни сафарбар қилиш, инфляциянинг кескин ўсишини олдини олиш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлашда маҳаллий ҳокимият органлари, молия ва солиқ идоралари раҳбарларининг масъулиятини ошириш бўйича ҳудудий махсус штаб.

 

Туман ҳокимлигида қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди:

Жарқўрғон туман ҳокимлиги молия бўлими;

Жарқўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси;

Жарқўрғон туман ғазначилик бўлими;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Жарқўрғон туман бўлими;

Жарқўрғон туман бандлик бўлими;

Жарқўрғон туман статистика бўлими;

Тумандаги барча тижорат банклари;

 “Ўзагросуғурта” Давлат акционерлик суғурта компаниясининг Жарқўрғон туман дирекцияси;

“Кафолат суғурта компанияси” акциядорлик жамияти Жарқўрғон туман филиали;

"Ўзбекинвест" экспорт импорт миллий суғурта компаниясининг Жарқўрғон туман филиали;

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Жарқўрғон туман ҳудудий бўлими;

“Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти Жарқўрғон филиали;

“Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси Жарқўрғон филиали;

деҳқон бозор ва савдо комплекслари.

 

Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

 

Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, вилоят ҳокимлигининг қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатларига амал қилади.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, туман ҳокимлигининг Регламенти, иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича Йўриқнома, мазкур вазифалар тақсимоти ва туман ҳокимлигининг иш режаси асосида фаолият кўрсатади.

Туманда саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги масалалари мажмуига раҳбарлик қилади. Соҳага дахлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари, фармойишлари ва баёнлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокими қарорлари, фармойишлари ижросини ташкил этади.

Энергетика, нефть, газ корхоналари ва бошқа беркитилган ташкилотларда иқтисодий ислоҳотларни изчиллик билан амалга оширишни таъминлайди.

Автомобиль йўлларини ривожлантириш, автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва таъмирлаш, аҳолига транспорт ва алоқа хизмати кўрсатишни яхшилаш масалаларини мувофиқлаштиради, йўл ҳаракати хавфсизлигини ташкил этишни таъминлайди.

Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, лойиҳалашнинг замонавий услубларини жорий этиш, пудрат ишлари бозорини шакллантириш, пудратчи ташкилотлар ва қурилиш индустрияси корхоналарининг ишлаб чиқариш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш масалалари билан шуғулланади.

Манзилли қурилиш дастурига киритилган объектлар ҳамда “Обод маҳалла” ва “Обод қишлоқ” Дастурларига мувофиқ танланган массивларда олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишларини назорат қилади, қишлоқда замонавий лойиҳалар асосида уй-жой қуриш объектларининг ҳамда инфратузилма ва ижтимоий соҳа объектларининг ўз вақтида фойдаланишга топширилишини таъминлайди.

Коммунал соҳани ислоҳ қилиш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш, иссиқлик  таъминоти тизимларини модернизация қилиш ишларига раҳбарлик қилади.

Иккиламчи қора ва рангли металларни тўплаш ҳамда топшириш ишларига раҳбарлик қилади.

Туманнинг бош режаларини ишлаб чиқиш ва қишлоқ аҳоли пунктларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлаш ишларини ташкил этади.

Туманни, қишлоқлар ва аҳоли пунктларини ободонлаштириш, истеъмолчиларга санитар тозалаш хизмати кўрсатилиши ва кўкаламзорлаштириш ишларини мувофиқлаштиради.

Қишлоқ аҳолисининг тоза ичимлик суви ва табиий газ таъминотини яхшилаш чораларини кўради.

Туман ҳокими раҳбарлигида мажмуага дахлдор масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларни тайёрлаш ишларини ташкил этади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади, уларни қабул қилади.

Капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш мажмуида ижро интизомини мустаҳкамлаш чораларини кўради.

Бириктирилган соҳаларда кадрларни тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади, раҳбарлик лавозимларига номзодлар бўйича таклифлар беради.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Туман ҳокими ўринбосари котибияти фаолиятига раҳбарлик қилади.

 

Қуйидаги комиссиялар ишига раҳбарлик қилади:

йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича туман комиссияси;

туман ички йўналишларида йўловчилар ташишни ташкил этиш бўйича туман комиссияси;

аҳоли пунктларининг бош режалари инвентаризациясини ўтказиш, уларнинг марказларини шакллантириш масалалари билан шуғулланувчи туман комиссияси;

қора ва рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш ҳамда қайта ишлашга топширишни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси;

энергия самарадорлигини ва қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш бўйича туман комиссияси;

нефт маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шоҳобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш фаолиятини лицензиялаш бўйича туман комиссияси;

қишлоқ аҳоли пунктларини табиий газ ва тоза ичимлик суви билан таъминлаш дастурини амалга ошириш бўйича туман комиссияси;

аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш концепциясини амалга ошириш бўйича туман комиссияси;

тадбиркорлик субъектларининг танлов таклифларини кўриб чиқиш бўйича туман танлов комиссияси.

 

Туман ҳокимлигида қуйидаги ташкилотлар ва корхоналарнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди:

Жарқўрғон тумани уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими;

Жарқўрғон тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими;

Жарқўрғон туман “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси;

Жарқўрғон тумани қурилиш бўлими;

Жарқўрғон тумани автомобиль йўллари ҳудудий бўлими;

Туман электр тармоқлари корхонаси;

Туман "Сувоқова" давлат унитар корхонаси;

“Ўзтрансгаз” АЖ ҳудудий газтаъминоти филиали;

“Жарқўрғоннефт” акциядорлик жамияти;

“Жарқўрғоннефтқайтаишлаш” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси;

“SURXON TEKS” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги корхонаси;

қурилиш материаллари ва конструкциялари ишлаб чиқариш корхоналари.

 

Туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш ҳамда туризм масалалари бўйича ўринбосари

Туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, вилоят ҳокимлиги қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатларига амал қилади.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, туман ҳокимлигининг Регламенти, иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича Йўриқнома, мазкур вазифалар тақсимоти ва туман ҳокимлигининг иш режаси асосида фаолият кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси Қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган ҳужжатларда белгиланадиган иқтисодий, ижтимоий ва тадбиркорлик соҳасининг, ягона давлат инвестиция сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишнинг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ туманда инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади. Республика миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурлар ижросини таъминлайди.

Инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ташкил этиш масалалари бўйича тегишли вазирлик, идоралар, қўмиталар, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштиради.

Туманда чет эл инвестицияларини жалб қилиш, ҳудуддаги инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, чет эл капитали иштирокидаги корхоналар ривожланишини қўллаб-қувватлаш ишларини мувофиқлаштиради.

Чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва туман инвестиция фаолиятини кенгайтириш учун янада қулай шароитларни яратиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади.

Тармоқ ва ҳудудий бошқарув органлари узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, иқтисодиётнинг барча тармоқларини, шу жумладан, базавий тармоқларининг узвий ривожланиши, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни амалга ошириш, инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни молиявий маблағ ҳамда замонавий технологиялар шаклида жалб қилиш, корхоналар ўртасида кооперация алоқаларини кенгайтириш ишларини мувофиқлаштиради.

Ҳудудий инвестиция дастурлари амалга оширилишини, республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўртача ва узоқ муддатли дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашади.

Хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва корхоналарнинг устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, шу жумладан, хорижий инвесторларга сотиш ҳисобига туман иқтисодиётида хусусий мулкнинг даражаси ва ролини оширишни таъминлайди.

Хусусийлаштирилган бўш турган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказишда иштирок этади ва заруратга қараб хатлов ўтказиш ташаббуси билан чиқади.

Хусусийлаштирилган бўш турган, самарасиз фойдаланилаётган объектлар ва ишлаб чиқариш майдонлари негизида тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги жараёнларни таҳлил қилади ва уларни ривожлантириш бўйича ҳокимга таклифлар киритади.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни, ҳудудий саноат маҳсулотларини экспорт қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, дунёдаги нарх конъюнктурасини ўрганиш ва таҳлил қилиб бориш,  янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни янги бозорларда экспорт қилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширишга кўмаклашади.

Туманнинг йиллик Инвестиция дастурларини, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги лойиҳаларни шакллантиришда қатнашади ва мониторингини амалга оширади, чет эл инвестициялари, кредитлар ва молиявий-техник кўмаклашиш воситаларини жалб қилиш учун инвестициявий таклифлар ягона базасини юритади.

Туманнинг чет давлатлар, халқаро иқтисодий ва молиявий институтлар, хорижий банклар, фондлар, агентликлар, компаниялар ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъектлари билан ўзаро манфаатли асосда инвестициявий ҳамкорлиги йўналишларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Инвестиция лойиҳалари бажарилишининг бориши устидан тизимли мониторинг олиб бориш, чет эл капитали иштирокидаги корхоналар фаолиятининг, шунингдек инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилишининг таҳлилини ўтказиш, чет эл инвестициялари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва самарали амалга оширишга тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар қабул қилиш асосида туман иқтисодиётига жалб этилаётган чет эл инвестицияларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишни таъминлайди.

Иқтисодиётда ва ижтимоий соҳада илмий ва технологик салоҳиятни, инновацион технологияларни янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирларнинг, амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмаларнинг даражаси, сифати ва самарадорлигини ошириш, уларнинг натижаларидан амалда кенг фойдаланишни ташкил этади.

Тадбиркорликни ривожлантиришдаги энг муҳим муаммолар бўйича семинарлар ва давра суҳбатларини мунтазам ўтказиш, шунингдек тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш йўли билан тадбиркорлик субъектлари орасида ахборот ва тушунтириш ишларини ташкил этишга кўмаклашади.

Ҳудудда туризм соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, соҳа бўйича қабул қилинган концепция ва дастурларнинг ижросини таъминлашга қаратилган тадбирларни белгилайди.

Туманда туризм соҳасидаги асосий вазифалар ва туризмни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини аниқлайди.

Туризм соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатларига тааллуқли масалалар бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқади ва амалга оширилишини таъминлайди.

Туристлар (экскурсантлар)га тегишли ҳудудлардаги туристик ресурслардан самарали фойдаланиш, шунингдек тиббий, ҳуқуқий ва бошқа турдаги фавқулодда ёрдам олиш учун қулай шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди.

Туризм соҳасида турли тадбирлар (фестиваллар, сайиллар, театрлаштирилган томошалар, кўргазмалар, анжуманлар)ни ташкил этади ва ўтказади.

Чет эл мамлакатлари билан туризм соҳасида, айниқса, туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда уларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ва келишувларни ваколатли органлар билан биргаликда амалга оширади.

Соҳани чуқур таҳлил қилиш асосида туристик хизматларга бўлган талабни ўрганади, бу борадаги мавжуд муаммолар ва тўсиқларни аниқлайди, соҳани ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқ механизмларини ишлаб чиқади ва келгуси режаларни белгилайди.

Туризм соҳасининг иқтисодий, экологик, ижтимоий, маданий ва бошқа йўналишлардаги инфратузилмасини такомиллаштириш ва туризм йўналишидаги диққатга сазовор жойлар, уларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилайди ҳамда амалга оширилишини таъминлайди.

Қўшимча сайёҳлик ташриф объектлари, кўнгилочар комплекслар барпо этиш чораларини кўради, маданий мерос объектларида халқимизнинг тарихи, турмуш тарзи, урф-одатлари, анъаналарини ўзида акс эттирган экспозицияларни ташкил этади.

Туризмни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширишни мувофиқлаштиради.

Туризм соҳасидаги лойиҳаларга инвестицияларни жалб қилади.

Туризмни ривожлантириш бўйича масъул вазирлик, идора ва қўмиталарнинг ҳудудий бошқармаларининг иш фаолиятини мувофиқлаштиради.

Туризм соҳасига замонавий ахборот-коммуникация воситаларини жалб этиш, хорижий туроператорлар ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш орқали республиканинг мавжуд сайёҳлик салоҳиятини кенг ёритиш чораларини кўради.

Туризм соҳасида тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, туризм хизматларини экспорт қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, чет мамлакатлардаги туризм марказларида нарх конъюнктурасини ўрганиб таҳлил қилиб бориш ва янги турдаги хизмат ва маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни экспорт қилинишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширилишини таъминлайди.

Маданий-таништирув мақсадида умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун экскурсия ва саёҳатлар ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга кўмаклашади.

Юртимизда ва чет эл мамлакатларида бўлиб ўтадиган миллий ва халқаро туризм ярмаркаларида мунтазам равишда фаол иштирок этиш йўли билан ҳудуднинг ижобий қиёфасини шакллантиради.

Чет эл мамлакатлари билан туризм соҳасида, айниқса, туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда уларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ва келишувларни ваколатли органлар билан биргаликда амалга оширади.

Туманда туризм ахборот марказларини ташкил этади ва уларнинг фаолият юритишини таъминлайди.

Вилоят ҳокимлигига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокими томонидан қабул қилинадиган тегишли норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди.

Туман ҳокими раҳбарлигида мажмуага дахлдор масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларни тайёрлаш ишларини ташкил этади. 

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади, уларни қабул қилади.

Инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари мажмуида ижро интизомини мустаҳкамлаш чораларини кўради.

Бириктирилган соҳаларда кадрларни тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади, раҳбарлик лавозимларига номзодлар бўйича таклифлар беради.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Туман ҳокими ўринбосари мажмуаси фаолиятига раҳбарлик қилади.

 

Қуйидаги комиссиялар ишига раҳбарлик қилади:

 

Инновацион ғоялар, интеллектуал мулк, инвестицияни жалб этиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари билан боғлиқ тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича комиссия, кенгаш ва гуруҳлар;

туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи туман Кенгаши.

амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

Туман ҳокимлигида қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди:

 

Туман Инвестиция бўлими;

ДАТ “Асака банк” АЖ туман филиали;

АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” туман филиали;

Жарқўрғон туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси” давлат унитар корхонаси;

Ўзбекистон Республикаси Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси иштирокидаги “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожланишини қўллаб-қувватлаш” лойиҳасини Жарқўрғон туман лойиҳани амалга ошириш гуруҳи;

тумандаги туризм соҳаси субъектлари (меҳмонхоналар, туроператорлар, турагентлар, ҳамроҳ-таржимонлар, умумий овқатланиш шоҳобчалари ва б.);

 “Ҳунарманд” уюшмасининг туман бўлими.

 

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, вилоят ҳокимлигининг қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатларига амал қилади.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, туман ҳокимлигининг Регламенти, иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича Йўриқнома, мазкур вазифалар тақсимоти ва вилоят ҳокимлигининг иш режаси асосида фаолият кўрсатади.

Туман қишлоқ ва сув хўжалиги мажмуига раҳбарлик қилади. Соҳага дахлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади.

Давлат дастурларининг мажмуага дахлдор тадбирлари ижросини таъминлаш чораларини кўради. Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурини амалга ошириш ишларини алоҳида назоратга олади.

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш, соҳаларни ривожлантириш истиқболларини аниқлаш бўйича ишларга раҳбарлик қилади.

Фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи тузилмаларни ривожлантириш чораларини кўради.

Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, сув хўжалиги қурилиши ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, сувдан тежамли фойдаланиш, табиатни муҳофаза қилиш йўналишлари бўйича ишларни ташкил этади.

Соҳада ягона техник ва технологик сиёсатни амалга ошириш, замонавий корхоналарни ташкил этиш, илғор агротехнологияларни жорий қилиш, пахта, дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини, пиллачиликни ва чорвачиликни, шу жумладан, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликни ривожлантириш, наслчилик, зооветеринария хизматлари кўрсатиш, чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш масалалари билан шуғулланади.

Қишлоқ аҳолисининг даромадларини ва турмуш даражасини оширишга йўналтирилган кичик бизнесни, тадбиркорликни, касаначиликни жадал ривожлантириш, ишлаб чиқариш инфратузилмасини яратиш бўйича белгиланган тадбирларни амалга ошириш чораларини кўради.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва уларни қайта ишлашни ривожлантириш масалалари билан бевосита шуғулланади.

Мева-сабзавотчилик, боғдорчилик ва узумчилик соҳасини ривожлантиришни ташкил этади.

Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш, қишлоқларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида фаол иштирок этади.

Туманда қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандаларига қарши кураш ишларини ташкиллаштиради.

Туман ҳокими раҳбарлигида қишлоқ ва сув хўжалиги тизимига дахлдор масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларни тайёрлаш ишларини ташкил этади. 

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади, уларни қабул қилади.

Қишлоқ ва сув хўжалиги тизимида ижро интизомини мустаҳкамлаш чораларини кўради.

Бириктирилган соҳаларда кадрларни тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади, раҳбарлик лавозимларига номзодлар бўйича таклифлар беради.

Халқ депутатлари туман Кенгаши тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда ишлайди. Туман ҳокимининг ўринбосари мажмуасига раҳбарлик қилади.

 

Қуйидаги комиссиялар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлари  ишига

раҳбарлик қилади:

эпидемияга қарши фавқулодда туман комиссияси;

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича туман комиссияси;

туман қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш жараёнини илмий асосда ташкил этиш бўйича илмий-амалий кенгаши;

туман қишлоқ ва сув хўжалиги тизимини ривожлантириш бўйича мақсадли дастурлар ижросини ташкил қилиш бўйича ишчи гуруҳлари.

 

Туман ҳокимлигида қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди:

Жарқўрғон туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими;

Жарқўрғон туман “Агрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти;

Жарқўрғон туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими;

Жарқўрғон туман Кўчмас мулк кадастри;

Жарқўрғон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши;

Жарқўрғон дон қабул қилиш корхонаси “Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти;

“Жарқўрғон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти;

 Жарқўрғон дон қабул қилиш корхонаси;

Жарқўрғон туман Давлат  ветеринария бошқармаси;

Жарқўрғон туман ветеринария лабораторияси;

паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик хўжаликлари уюшмалари.

 

Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, вилоят ҳокимлигининг қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатларига амал қилади.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, туман ҳокимлигининг Регламенти, иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича Йўриқнома, мазкур вазифалар тақсимоти ва туман ҳокимлигининг иш режаси асосида фаолият кўрсатади.

Ёшлар сиёсати соҳасида:

“Ёшлар-келажагимиз” давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини ташкил этади.

Ёшлар, хусусан, таълим билан қамраб олинган ёшлар, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассислар, тадбиркор ёшлар, ёш фермерлар, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширади.

Академик лицейлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, жумладан, уларни ҳудудлар кесимида оптимал жойлаштириш, истеъдодли ёшларни қамраб олиш, ўқув жараёни сифатини ошириш чораларини кўради.

Олий таълим йўналишлари ва олий маълумотли кадрлар тайёрлаш кўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича оптимал тақсимоти юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқади, битирувчиларни чуқур профессионал билимларга эга бўлишларига қаратилган чора-тадбирларни амалга оширилишини ташкил қилади.

Таълим тизимининг барча босқичларида ўқув жараёни сифатини, ўқувчи-талабаларнинг давоматини таъминлаш юзасидан аниқ чораларни кўради ва назорат қилади, бу борада таълим муассасаси, маҳалла, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, профилактика инспекторлари ва ота-оналарни ўзаро ҳамкорликдаги ишларини мувофиқлаштиради.

Аҳоли, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш, “оммавий маданият”нинг кўринишларига қарши маънавий профилактика ишларига раҳбарлик қилади.

Таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларига, компьютер технологиялари ва интернет-ресурсларидан фойдаланишнинг илғор кўникмаларига ўргатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар бажарилишини назорат қилади.

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича уларнинг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш, турли тўгаракларга, шу жумладан, болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига қамраб олиш ишларини тизимли ташкил этади.

Ёшларни юксак ахлоқий тарбиялаш, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва жамиятда юксак маънавиятни қарор топтириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилади.

Ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар тарбияси масаласида жамоатчилик назоратини ташкил этиш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади.

Ота-оналарнинг педагогик маданиятини юксалтиришга, баркамол авлод тарбиясида “оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик концепциясини амалга оширишга раҳбарлик қилади.

Уюшмаган ёшларнинг манфаатларини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи давлат органлари, муассасалар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган устувор йўналишларни белгилайди.

Уюшмаган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш учун уларнинг эҳтиёжини аниқлаш бўйича мониторинг олиб бориш ва баҳолаш, касбга ўргатиш, ишга жойлаштириш, жумладан, кичик ва ўрта бизнес, оилавий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилайди.

Ёшлар тадбиркорлиги ҳамда ёш фермерлар фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшлар тадбиркорлигини ташкил этишга кўмаклашиш, имтиёзли кредитлар бериш, жой ажратиш, моддий ва техник воситалар билан таъминланишига доир дастурларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш.

 

Ижтимоий ривожлантириш соҳасида:

Аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, ҳаёт ва меҳнат фаолияти, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий мерослардан баҳраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, дам олишини ташкил этиш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароитларни яратиш ҳамда сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш бўйича тизимли ишларни амалга оширади.

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёж ва талабларини ўрганиш асосида ҳудудларда ижтимоий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини мониторинг қилишни таъминлайди.

Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига юқори малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш, соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш борасида тизимли ишларни амалга оширади.

Қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг иш самарадорлигини ошириш, ҳар бир инсон ва бутун оила даражасида энг кўп учрайдиган касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнини ташкил этиш, оилаларни патронаж тизими билан тўлиқ қамраб олиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини, шу жумладан соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга оширишни ташкил қилади.

Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий касалликларнинг олдини олиш, ривожланиш нуқсони бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратишни таъминлайди.

Аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминот даражасини ошириш, маҳаллий фармацевтика саноатига инвестициялар киритиш учун чет эл етакчи компаниялари ва инвесторларини жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга оширади.

Спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, спортни оммавийлигини ошириш, қизлар ўртасида спортни ривожлантириш, барча ҳудудлар, айниқса энг чекка қишлоқларда халқаро талабларга жавоб берадиган моддий-техник базага эга замонавий спорт иншоотларини барпо этиш бўйича ўз таклифларини беради.

Аҳолининг турмуш маданиятини, ҳаёт сифатини оширишга қаратилган таълим, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, бандлик, маиший хизматлар кўрсатиш, маданият, санъат ва спорт соҳалари муассасаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширади.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари, хотин-қизлар, нуронийлар, ёшлар ташкилотлари, фуқаролик жамиятлари институтлари, оммавий ахборот воситаларининг тинч-осойишта ҳаётимизни асраш ва мустаҳкамлашга қаратилган вазифалар ижросини мувофиқлаштиради.

Маънавий-маърифий ишлар соҳасида:

Аҳоли ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари аҳамиятининг тарғибот ва ташвиқотини ташкил қилади.

Аҳолининг маънавий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиб бориш асосида ҳудудда маънавий муҳит соғломлигини таъминлаш, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштиради ва раҳбарлик қилади.

Аҳолининг маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, маънавий-маърифий меросни, урф-одат ва қадриятларни сақлаш, тарғиб қилиш ишларига раҳбарлик қилади.

Ҳудудда соғлом турмуш тарзи, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, тадбирларнинг мақсадли, режали, тартибли ташкил этиш ва тарбиявий самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўради.

Ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, одамларни хушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган самарали тарғибот тизимини йўлга қўяди.

Аҳоли орасида диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” таҳдидларидан огоҳ қилишга қаратилган профилактик маърифий, тарбиявий чора-тадбирларга раҳбарлик қилади.

Аҳоли орасида меҳр-оқибат, меҳр-шафқат, мурувват ва ҳиммат, инсофу диёнат, виждонийлик, аҳиллик ва тотувлик, фидойилик, ватанпарварлик, олижаноблик ва бошқа фазилатларни тарғиб қилиш ҳамда маънавий-маърифий ишларни ривожлантиришда маҳалла институтининг ўрни ва ролини ошириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилади.

Мамлакатда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар бўйича сиёсатнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ҳудудда ташкил этиладиган чора-тадбирлар мазмуни, самарадорлигини таҳлил қилади, соҳаларнинг тизимли фаолиятини ташкил қилади.

Туман ҳокими раҳбарлигида тизимга дахлдор масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларни тайёрлаш ишларини ташкил этади. 

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади, уларни қабул қилади.

Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар мажмуида ижро интизомини мустаҳкамлаш чораларини кўради.

Бириктирилган соҳаларда кадрларни тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади, раҳбарлик лавозимларига номзодлар бўйича таклифлар беради.

Халқ депутатлари туман Кенгаши тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда ишлайди.

Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари мажмуасига раҳбарлик қилади.

жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича соҳасида:

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий ва диний масалаларни ҳал этишда ягона сиёсат олиб боради.

Давлат органларининг вилоятда жойлашган жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини таъминлайди.

Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган диний ташкилотларнинг манфаатларини ҳисобга олиш бўйича давлат сиёсатини амалга оширади.

Давлат органларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ўзаро ҳаракатларини мувофиқлаштиради ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилади.

“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ўтказишда маҳаллий давлат, жамоатчилик ва диний ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради.

Маънавий ва миллий қадриятларга, халқимизнинг диний эътиқодлари ва урф-одатларига қарши йўналтирилган мафкуравий таҳдидлар ва ёт ғояларни олдини олиш бўйича тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди.

Туман ички ишлар идоралари ҳисобида турган экстремистик ва террористик оқимлар аъзоларининг турмуш тарзи, оилавий аҳволи, эътиқоди, бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсатга, халқаро террорчилик ва экстремистик ташкилотларнинг жиноий фаолиятига бўлган муносабати, адашиб кириб қолган ғояларидан қайтган ёки қайтмаганлигини ўрганиш ҳамда уларни ички ишлар идоралари ҳисобидан ёки фуқароликдан чиқариш бўйича тадбирларни мувофиқлаштиради.

Миллатлараро тотувликни ва диний бағрикенгликни таъминлашда давлат органларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлигини мувофиқлаштиради.

Миллатлараро дўстлик принципларини қарор топтиришга, миллатлараро муносабатлар маданиятини ривожлантиришга йўналтирилган жамоатчилик ташаббусларини рағбатлантириш, мувофиқлаштириш ва тақдирлаш чора-тадбирларини кўради.

Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармасининг ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг минтақавий тузилмалари фаолиятига кўмаклашади.

Давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорлигини ташкил этишга, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларни ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишга жалб этишга кўмаклашади.

Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар тизимида ижро интизомини мустаҳкамлаш чораларини кўради.

Қуйидаги комиссиялар,  кенгашлар ва ишчи гуруҳлари  ишига

раҳбарлик қилади:

оммавий тадбирларнинг ўтказилишини назорат қилиш туман комиссияси;

туман ҳокимлигининг реклама-ахборот фаолияти бўйича комиссияси;

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат  тили тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш туман комиссияси;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

Туман ҳокимлигида қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди:

Жарқўрғон тумани халқ таълим бўлими;

Жарқўрғон тумани касб-ҳунар коллежлари;

Жарқўрғон тумани Мактабгача таълим бўлими;

Республика Маънавият ва маърифат маркази Жарқўрғон тумани бўлими;

Туман тиббиёт бирлашмаси;

"Дори-Дармон" масъулияти чекланган жамияти;

Жарқўрғон тумани Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази;

Жарқўрғон тумани маданият бошқармаси;

Жарқўрғон тумани “Матбуот тарқатувчи” шўъба корхонаси;

“Жарқўрғон” газета таҳририяти;

Жарқўрғон тумани Жисмоний тарбия ва спорт бўлими;

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Жарқўрғон тумани кенгаши;

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жарқўрғон тумани Кенгаши;

Жарқўрғон тумани Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси;

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Жарқўрғон тумани ташкилоти кенгаши;

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси туман вакиллиги ва тумандаги масжидлар;

Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман Кенгаши;

Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси туман Кенгаши;

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси туман Кенгаши;

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгаши;

Жарқўрғон туман “Нуроний” жамғармаси;

“Чернобилчилар” жамияти туман бўлими;

Жарқўрғон туман Ногиронлар жамияти;

Жарқўрғон туман “Кўзи ожизлар” жамияти;

“Ветеран” жангчи фахрийлар Байналмилалчилар бирлашмасининг туман бўлими;

Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб қувватлаш бўйича жамоат фонди;

Ўзбекистон экологик ҳаракати туман бўлинмаси.;

тумандаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари.

 

Туман ҳокимининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси

Туман ҳокимининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўз фаолиятида  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, вилоят ҳокимлигининг қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатларига амал қилади.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармони ва мазкур Фармон ижросини таъминлаш бўйича қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 мартдаги 200-сонли қарорида белгилаб берилган устувор вазифалар, туман ҳокимлигининг Регламенти, иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича Йўриқнома, мазкур вазифалар тақсимоти ва туман ҳокимлигининг иш режаси асосида фаолият кўрсатади.

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали ижросини таъминлайди, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади ҳамда мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида роли ва фаоллигини ошириш чораларини кўради.

Хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлашни ҳамда ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатишни ташкил этади.

Бандликни таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш масалаларида хотин-қизларни ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этишни, оилалар даромадини ошириш чораларини кўриб меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларини эгаллашда ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлашни ташкил этади.

Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, биринчи навбатда, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашиши ва оила институтини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва фуқароларнинг яқин ҳамкорлиги ҳамда фаоллигини таъминлайди.

Туман ҳокими раҳбарлигида тизимга дахлдор масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларни тайёрлаш ишларини ташкил этади. 

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади, уларни қабул қилади.

Туман Хотин-қизлар қўмитаси ижро аппарати фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, ҳудудий Хотин-қизлар қўмиталари ишини мувофиқлаштиради.

Хотин-қизлар қўмиталарида ижро интизомини мустаҳкамлаш чораларини кўради.

Бириктирилган соҳаларда кадрларни тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади, раҳбарлик лавозимларига номзодлар бўйича таклифлар беради.

Шунингдек, Қўмитанинг давлат ва нодавлат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалар билан ҳамкорлигини мувофиқлаштиради.

Халқ депутатлари туман Кенгаши тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда ишлайди.

Ҳоким ўринбосари қўмитасига раҳбарлик қилади.

 

Қуйидаги комиссиялар ва ишчи гуруҳлар ишига раҳбарлик қилади:

 

Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш учун номзодларни тавсия этиш бўйича туман комиссияси;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5325-сонли Фармони билан тасдиқланган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш бўйича туман ишчи гуруҳи.

“Мўътабар аёл” кўкрак нишонига тавсия этиш туман комиссияси.

 

Туман ҳокимлигида қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди:

туман Хотин-қизлар қўмитаси;

“Оила” маркази Жарқўрғон туман бўлими;

Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш бўлимлари;

“Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди Жарқўрғон туман ҳудудий филиали;

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти Жарқўрғон туман ташкилоти;

Ўзбекистон “Болалар ва оилаларни қўллаб қувватлаш” Ассоциацияси;

“Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Жарқўрғон туман ҳудудий бўлинмаси.

 

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?