Жарқўрғон туман ҳокимлиги бошқарув аппарати ва аппарат таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни ҳамда туман ҳокими, унинг ўринбосарлари ўртасидаги вазифалар тақсимотини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли, “Туризм соҳасини ривожлантиришда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 12 июлдаги ПҚ-3129-сонли, “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3407-сонли қарорлари ҳамда “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сонли Фармонига асосланиб,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
туман ҳокимлиги бошқарув аппарати тўғрисида Низом 1-иловага;
туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари ўртасидаги вазифалар тақсимоти
2-иловага;
туман ҳокимлиги бошқарув аппарати таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомлар 3-14-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
4 Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Туман ҳокими З.Давлатов
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024