Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
КЕНГАШ ФАОЛИЯТИ

   Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгашининг Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси аъзолари ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари иштирокида йиғилиши бўлиб ўтди.

649411
0

СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

   Бугун Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгашининг навбатдаги 29-сессияси бўлиб ўтди. Уни Кенгаш раиси, туман ҳокими Б.Ўрақов бошқариб борди.

   Сессияда дастлаб туманни иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлар натижалари, туман даражасида ҳал этиладиган муаммоларни бартараф этиш чоралари ҳамда Жарқўрғон туманини ривожлантиришга оид дастурлар ижроси тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Алияровнинг ҳисоботи тингланди.

651202
0

КЕНГАШ ДОИМИЙ КОМИССИЯСИДА

   Бугун туманда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасидаги долзарб вазифалар ижроси тўғрисида масъуллар ҳисоботлари ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалик ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилишларида тингланиб, муҳокама килинди.

653539
0
КЕНГАШ ДОИМИЙ КОМИССИЯСИДА

   Бугун Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгаши котибияти йиғилишлар залида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Қ.Абдурахмановнинг ҳисоботи Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилишида сессия йиғилиши олдидан кўриб чиқилиб, муҳокама қилинди.

Jarqo`rg`on tuman hokimligi Axborot xizmati.

ДЕПУТАТЛАР АҲОЛИ МУАММОЛАРИ БИЛАН ТАНИШМОҚДАЛАР

   Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг "Маҳаллаларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш"ҳафталигини ташкил этиш борасидаги вазифалар ижросини  таьминлаш мақсадида Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий  Кенгашлар депутатлари Жарқўрғон тумани маҳаллаларида сайловчилари билан учрашиб,  фуқароларни мамлакатимизда соҳалар бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ва истиқболдаги режалар билан таништириб, маҳаллада "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"га киритилган оилалар билан суҳбат ўтказиб, уларнинг муаммоларини ижобий ҳал этиш борасида депутатлик назорати ўрнатиишмоқда.

660981
0
Барчаси: 35 та
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?