Ҳурматли тумандошлар!
Авваламбор, сиз азизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, нуроний отахон ва онахонларимизни, қадрли ака-укаларимиз, опа-сингилларимизни, азму шижоатли ёшларимизни, иймон-эътиқодли халқимизни муборак Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан табриклаб, самимий тилакларимни билдираман.
Ассалому-алайкум! Ҳурматли маҳалла тизими ходимлари!
Аввало, Сиз азизларни — “22 март — Маҳалла тизими ходимлари куни” ҳамда миллий байрамларимиздан саналмиш — Наврўз айёми билан самимий табриклайман.
Ассалому алайкум, муҳтарам тумандошлар!
Шу тароватли кунларда табиат уйғониб, гўзал диёримизга барчамиз орзиқиб, соғиниб кутган Наврўзи олам кириб келмоқда.
Минг йиллар давомида маънавий ҳаётимизнинг кўрку зийнати бўлиб келаётган бу ажойиб, хосиятли байрам бугун қалбларимизга яна чексиз қувонч ва завқ бағишламоқда.
Ассалому алайкум!
Ҳурматли депутатлар! Йиғилиш иштирокчилари!
Туманда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури ижросини белгиланган муддатларда ташкил этиш бўйича туман ҳокими қарори қабул қилинди ва 79 та банддан иборат туман дастурини тасдиқладик.
Ассалому алайкум, ҳурматли Депутатлар, Сессия иштирокчилари!
Сўзим бошида шуни айтиб ўтишим керакки, якунланиб бораётган 2020 йил бутун дунё бўйлаб барча соҳалар бўйича оғир ва синовли йил бўлди. Жорий йилда барча ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда ривожланиш даражаси нафақат юртимиз бўйлаб, балки бутун дунёда жуда катта тўсиққа учради.
Бироқ, шундай бўлишига қарамасдан юртбошимиз томонидан кўрилган тезкор чоралар ҳамда инқирозга қарши курашиш бўйича қабул қилинган қарор ва фармонлар ижросини таъминлаш ҳисобига, туманимизда ҳам қатор ишлар амалга оширилишига эришилди. Бу эса ижтимоий соҳаларни ривожланишига макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўсишига сабаб бўлди.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024