Хабарингиз бор жорий йилнинг 10-24 апрель кунлари Польшанинг Кьелце шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Мусобақада жаҳоннинг энг етакчи бокс мамлакатларидан боксчилар медаллар учун кураш олиб боришмоқда.
Унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси Жарқўрғон туман Болалар ўсмирлар спорт мактаби чарм қўлқоп соҳибаси Дилфуза Бекова -60 кг вазн тофасида муносиб иштирок этиб, Руминиялик рақибга қарши қийин жанг ўтказди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди!
Дилфузахонга кейинги баҳсларда ҳам омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.