Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
-Жарқўрғон тумани ташкил топганининг 95 йиллигига- ЖАРҚЎРҒОН ТУМАНИ ТАРИХИДАН: Мустақиллик йилларида Жарқўрғон туманида кичик ва ўрта бизнес

(Давоми).

   Президентимизнинг “Ноанъанавий қишлоқ хўжалик маҳсулотларидан ўсимлик ёғи ишлаб чиқаришни рағбатлантириш тўғрисида”ги қарорига асосан вилоятимиздаги саноати ривожланган туманлардан бири Жарқўрғон туманида 2012 йил бошида “Янгиобод” маҳалласи ҳудудидаги “Жарқўрғон Баракали ёғ” МЧЖ томонидан янги замон талабларига жавоб берадиган кунгабоқар, ерёнғоқ ва бошқа ноанъанавий экинлардан истеъмол ёғини ишлаб чиқариш, уларни махсус идишларда қадоқлаш йўлга қўйилди. Корхонага раҳбарлик қилаётган тадбиркор Хайрулла Сафаров иш кўламини кенгайтириш, ишчи ва хизматчиларни рағбатлантириш ва даромадни кўпайтириш мақсадида корхона қошида 2013 йили нотўқима маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхонасини, яъни бир жойда икки корхонани ташкил қилди.

650405
0

“СОҒЛОМ МИЛЛАТ, СОҒЛОМ КЕЛАЖАК”

    Жарқўрғон туманида Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришда “Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи кубоги” учун “Соғлом миллат, соғлом келажак” шиори остида уюшмаган, кам таъминланган, имконияти чекланганлар, хорижий мамлакатларда ишлаб келиб, ҳозирги кунда ишсиз бўлган ёшлар ва меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида оммавий спорт мусобақаларининг шахмат тури бўйича туман босқичи  финал баҳслари бўлиб ўтди.

650427
0

ЖАРҚЎРҒОНДА ЯНГИ ARTEL ДЎКОНИ

   Жарқўрғонда Artel компаниясининг янги дўкони очилди Ушбу дўкон “Фаровон барак Жарқўрғон” хусусий фирмаси томонидан йўлга қўйилди. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Artel маҳсулот ассортиментини кенгайтириш ва такомиллаштириш билан бир қаторда маҳсулотлар савдосини йўлга қўйишни ҳам кенгайтириб келмоқда.

650430
0

Элдор Шомуродов А Серия тур рамзий жамоасидан жой олди
Элдор Шомуродов А Серия тур рамзий жамоасидан жой олди

   А Серияда 2-ўринда бораётган «Аталанта» билан баҳсда Италиядаги илк дублини нишонлаган Шомуродов Россиянинг football.kulichki.net сайти талқинига кўра, 37-тур рамзий жамоасига киритилди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

-Жарқўрғон тумани ташкил топганининг 95 йиллигига- ЖАРҚЎРҒОН ТУМАНИ ТАРИХИДАН: Мустақиллик йилларида Жарқўрғон туманида кичик ва ўрта бизнес

   Жарқўрғон туманида мустақиллик йилларида кичик хусусий корхоналар ҳам ташкил этила бошланди. Дастлабки кичик корхоналардан бири Жарқўрғон шаҳрининг “ГПЭ” посёлкаси, “СПСПБ” корхонаси, яьни “Имкон” кичик корхонаси 1991 йили аҳолига ичимлик суви олиши учун артезиан қудуқлари қазиш муаммоларини ва транспорт хизматини йўлга қўйди. Жарқўрғон тумани кооператив тайёрлов савдоси ташаббуси билан консерва ишлаб чиқарадиган кичик корхона қуриб ишга туширилди. У ишга тушган 1992 йилданоқ бир млн. банка миқдорида олма, помидор, бодринг, ўрик ва бошқа турдаги консервалар ишлаб чиқарила бошланди.

 

650563
0
Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?