Ўзбекистан Республикасида мустақкилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб жамиятни ислоҳ қилиш ва янгилаш жараёнининг энг муҳим бўғини, жамиятдаги демократик ўзгаришларнинг, иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг, Республика жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашувининг зарур ва мажбурий шарти сифатида таълим соҳасини ислоҳ қилиш сиёсати изчиллик билан амалга оширилмоқда. Белгиланган мақсадга эришиш учун 1997 йил 29 августда "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури" қабул қилиниб муваффақиятли амалга оширилмоқда.