Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЭРТАЛАБКИ СПОРТ ТАДБИРИ

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида Жарқўрғон туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, туман ҳокимлиги, туман Тиббиёт бирлашмаси ҳодимлари ва туман Болалар ўсмирлар спорт мактаби спортчилари ҳамкорлигида ташкил этилган “Саломатлик учун 5000 қадам” тадбири ҳам бугун эрталабдан тумандаги ёшлари катталарни қамраб олди десак муболаға бўлмайди.

 

645235
0

ҲАР БИР БОЛА ЭЪТИБОРДА

   1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан туман ҳокимлиги, Халқ таълими, Маданият бўлимлари ҳамда Ногиронлар жамияти ҳамкорлигида ташкил этилган ногирон болалар ўртасида расмлар танлови ҳам қизғин ўтди. Танловда болажонлар эркин мавзуда расм чизишиб, ҳакамлар томонидан баҳолаб борилди. Ғолиблар ва тадбирда иштирок этган болажонларга ҳомийларнинг совғалари улашилди.

645237
0

БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШИБ

   Бугун эрта тонгдан туман Марказий истироҳат боғи болажонлар билан гавжум бўлди. Зеро, 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни тантаналари сабаб, карнай-сурнай садолари остида бошланган байрам тантаналари санъаткорларнинг куй-қўшиқларига уланиб кетди. Истироҳат боғида беш ташаббус бўйича ташкил этилган кўргазмалар эса ташриф буюрувчилар эътиборини ўзига жалб қилмоқда.

645238
0

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

Юзларингдан нур таралсин болажон,

Изларингдан гуллар ўссин болажон.

Кулгунга тўлдир сен бутун оламни,

Барча шодлик сенга туҳфа болажон!

Jarqorgon tuman hokimligi Axborot xizmati.

“ЖАРҚЎРҒОН ЗУККОЛАРИ” БЕЛЛАШУВИ

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган беш ташаббус доирасида Жарқўрғон туманидаги умумтаълим мактаблари ўртасида “Жарқўрғон зукколари” кўрик-танловининг навбатдаги беллашуви бўлиб ўтди. Тумандаги 14-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган танловда 10-, 30-, 35- ҳамда 45-сонли умумтаълим мактаблари жамоалари ўзаро беллашдилар.

645372
0
Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?