Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ТАНТАНАЛИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

    25 май барчамизнинг қалбимиз торларини чертиб юборувчи “Сўнгги қўнғироқ”  тадбири билан эътиборлидир. Бу тадбир қанчалик эсда қоларли бўлиши эса уни муносиб нишонлашга боғлиқ. Ана шундай тадбирлар Жарқўрғон тумани ёшларини бирлаштирди десак муболаға бўлмайди. Марказий Истироҳат боғида форум шаклида ташкил этилган тантаналарда Республика ва вилоят марказидан келган санъаткору ижодкорларнинг ажойиб чиқишлари билан эсда қоларли бўлди.

803973
0

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

    Бугун Жарқўрғон туман ҳокимлиги биносида “Жарқўрғон туманида коммунал соҳадаги ислоҳотлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

798324
0

-Жарқўрғон тумани ташкил топганининг 95 йиллигига- ЖАРҚЎРҒОН ТУМАНИ ТАРИХИДАН: Мустақиллик йилларида Жарқўрғон туманида кичик ва ўрта бизнес

(Давоми).

   Бугунги кунда турмушимизни телефон алоқаларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Жарқўрғон тумани электр-алоқа корхо­наси ишчи-хизматчилари 1996 йилга келиб 3 мингга яқин, 2003 йилда эса 4125 та телефон нуқталари орқали туман аҳолиси эҳтиёжини қондириб келдилар. 1996 йилда корхонанинг 76 нафар ишловчисининг ўртача ойлик маоши 2450 сўмга тўғри келди. Туманда 12 та “Олтой” системали радиотелефон, Жарқўрғон- Сурхон оралиғида “Радан-2”, “СВЧ” кабелли радиосистема ўрнатилди. Сурхон марказида 500 та рақамли телефон станцияси аҳолига хизмат кўрсатди. Туман маркази билан Какайди қўрғони, “Оққўрғон”, “А. Навоий” ҳамда бошка хўжаликлар ҳам автоматик тарзда боғланди. “07” хизмати орқали абонент чақирувига асосан телефон линияларини таъмирлаш, кундалик профилактик ишлар режали асосда ҳар йили олиб борилмоқда. Вилоятдаги “Сурхон те­леком” шўъба корхонасига айлантирилган корхонанинг Жарқўрғон туман бўлимида “Ўзбекистон-Индонезия” қўшма корхонаси асбоб-ускуналари ўрнатилди. “Ўзбек-Хитой” ҳамкорлиги натижасида 2001 йил Наврўз байрами арафасида яна 450 та радиотелефон тармоқлари ишга туширилди. Бу радиотелефонлар билан 50 километр масофада эркин алоқага чиқиш имкони вужудга келди. Кейинги йил­ларда янги замонавий злектр ускуналари туман алоқа корхонасида ўрнатилиши туман меҳнаткашлари учун жуда қупай имкониятларни вужудга келтирди.

 

804348
0

МЕДИА-ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

  Бугун Халқ таълими бўлими “Маънавият ва маърифат” хонасида O`zLiDeP вилоят Кенгаши Аёллар қаноти ва O`zLiDeP Жарқўрғон тумани  Кенгаши, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман Адлия бўлими,туман Бандликка кўмаклашиш Маркази хамда ДАТ Халқ банки ҳамкорлигида  “Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда идоралараро ҳамкорликнинг истиқболлари” мавзусида медиа-тадбир ўтказилди. Унда маҳаллалар раисларини биринчи ўринбосарлари, депутат аёллар ҳамда партия фаоллари, блогерлар қатнашдилар. Тадбирни O`zLiDeP Жарқўрғон тумани  Кенгаши аппарат раҳбари Б.Кенжаев бошқариб борди.

804439
0

МУРОЖААТЛАР ЎЗ ВАҚТИДА ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА

    Аҳоли мурожаатларининг ўз вақтида ечим топиши уларнинг бугунги кундан, давлатимиздан рози бўлиб яшаши учун замин яратади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси президентининг Жарқўрғон тумани Халқ қабулхонаси томонидан ҳам ҳар бир мурожаатни ўз вақтида ечимини қилиб бериш чоралари кўриб келинмоқда. Бу эса халқимизнинг муаммолари ўз вақтида ва осон ечим топишига замин яратмоқда.

804445
0
Рўйхатдан ўтиш
17 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.