Жорий йилда туманимиздаги “Авлод” маҳалласида уни ободонлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда. Айни кунларда Жарқўрғон туман йўл қурилиши бўлими томонидан маҳалладаги йўлларга тошли тупроқ ётқизилиб, йўлнинг грунт қатламини шиббалаш ва текислаш ишлари олиб борилмоқда.
Бугун Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгашининг навбатдаги 27-сессияси бўлиб ўтди. Сессияни туман Кенгаши раиси ўринбосари Д.Ҳошимова олиб борди. Унда туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этдилар.
(Давоми).
Жарқўрғон тумани котиби Кенжаев Москва, Ленинград, Грозний нефть институтларига тўрт-беш нафар ўқувчини ўқиш учун жўнатди. Ўзбекистон стипендияси берилади, рус профессорлари сизларга содда қилиб лекция ўқийди, деб ваъда берди, лекин уларнинг бирортаси на Бухорога, на нефть институтларига боришмади. Шулардан икки нафари Низомий номли Тошкент педагогика институтини, бир нафари Тошкент Давлат университети ҳуқуқшунослик факультетини битирганларидан кейин бири Жарқўрғонга иккинчиси Ангор туманига ишга юборилди.
Бугун Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан тумандаги Давлат хизматлари агентлиги фаолияти бўйича медиа-тур ташкил этилди. Унда туманда янги иш бошлаган агентлик иш фаолияти билан яқиндан таништирилиб, улар томонидан кўрсатилаётган хизмат турлари бўйича маълумотлар олинди.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024