Куни кеча Жарқўрғон туманидаги 46-сон умумтаълим мактабида "Қизлар овози" клуби ташаббуси билан "Сурхон гўзали" танлови ташкил етилди. 5 та шарт асосида ўтказилган танловда 6 нафар қизлар иштирок етишди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчи қизларнинг шартларни бажаришдаги маҳорати баҳолаб борилди. Танлов якунларига кўра тумандаги 46-сон умумтаълим мактаби ўқувчиси Хушбоқова Дилбар ғолиб деб топилиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.