Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МАДАНИЯТ КАРВОНИ

   2021 йил - “Ёшларни қўллаб- қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили муносабати билан ёшларни мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатининг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодларини юзага чиқариш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида туман Маданият бўлими “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз” шиори остида “Маданият карвони” ташкил этилди.

626890
0

МУРОЖААТ ВА ИЖРО

   Жарқўрғон туман “Қорабуро” маҳалласидаги “Порлоқ йўл” кўчаси аҳолиси томонидан туман ҳокимлигига ички йўл таъмири бўйича  мурожаат қилишганди. Туман ҳокимлиги ҳамда 3-сектор раҳбарияти томонидан ушбу қарийб 1 км.ли ички йўл тошли қум тўкилиб, текислаб берилди.

626926
0

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ТАРБИЯЧИСИ

   Республика мактабгача таълим вазирлигининг буйруғи асосида юқори малакали тарбиячиларни аниқлаш ва рағбатлантириш, уларнинг педагогик маҳорати ва ижодий қобилиятини ривожлантириш, илғор тажрибаларни кенг оммалаштириш, педагогик фаолиятнинг нуфузини янада ошириш, касбий фаолиятда соғлом рақобат ва ижодкорлик муҳитини яратиш мақсадида “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

626937
0

ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ

   Жарқўрғон туман ҳокими Б.Ўрақов томонидан Бош вазир қабулхонасининг туман бўлинмасида тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди. Унда тадбиркорлар томонидан тайёрланган лойиҳалар намойиш этилиб, уларни амалга ошириш учун зарур чоралар белгилаб олинди.

627153
0

ЁШЛАР СПОРТИГА ЭЪТИБОР

   Бугунги кунда ёшларга эътибор кун сайин ортиб бормоқда. Бу эса ёшлар балан ишлашда уларнинг мурожаатлари ўз вақтида қаноатлантирилиб, шароитлар яратиб берилишига замин яратяпти. Туман ҳокимига “Янгиқишлоқ” маҳалласидан Маҳмудов Феруз томонидан маҳалласида футболга қизиқувчи ёшлар кўплиги, улар учун ўйингоҳ мавжуд бўлиб, тўп ва футбол жамоасига футбол формалари олиниши бўйича ёрдам сўраб мурожаат қилганди.

 

627273
0
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?