Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
“ИБРАТЛИ КЕЛИНЧАК”

   "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"  муносабати билан Жарқўрғон туман Маданият марказида 3-сектор худудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган келинчаклар иштирокида "Ибратли келин" кўрик- танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.

781196
0
КУРАШЧИ ҚИЗЛАРИМИЗ ҒАЛАБАСИ

   Жорий йилнинг 24-27 феврал кунлари Фарғона Олимпия заҳиралари коллежи спорт залида Кураш бўйича катталар (еркаклар ва аёллар) ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада Жарқўрғон туман Болалар ўсмирлар спорт мактабининг курашчи қизлар ҳам муносиб иштирок етишиб, фахрли ўринларни егаллаб қайтишди.

781218
0
-Жарқўрғон тумани ташкил топганининг 95 йиллигига- ЖАРҚЎРҒОН ТУМАНИ ТАРИХИДАН: Урушдан кейинги йилларда туман саноати тараққиёти

(Давоми).

   Беш йиллик режа Ўзбекистон ССР Олий Советининг 1946 йил 30 августда бўлиб ўтган сессиясида кўриб чиқилди ва тасдиқланди. Режага биноан 1946 йилнинг ўзидаёқ халқ хўжалигини қайта қуришни тугаллаш, ишлаб чиқаришни эса 1948 йилда урушдан илгариги даражага етказиш кўзда тутилган эди. Сурхондарё вилояти ҳунармандчилик иттифоқи ҳам иккинчи жаҳон урушидан кейин ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлари турларини яхшилаш, уларни сифатли ва кўплаб ишлаб чиқаришга кириша бошлади.

781224
0
ЁШЛАРГА ЕР АЖРАТИБ БЕРИЛДИ

   Бугун  туманимиздаги секторлар раҳбарлари томонидан фермерлар даласидан ёшлар учун ер ажратиб берилди. Унда “Ўзагротехсаноатхолдинг” ҲЖ бошқаруви раиси Отажонов Нодир Собирович ҳам иштирок этиб, туманда “Ёшлар дафтари”га киритилганларга ер бериш жараёнлари билан яқиндан танишиб, ёшлар билан суҳбатда бўлди.

781252
0
МЕДИА-ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

   Шунингдек бугун туманда ёшлар ва аёллар учун ташкил этилган ўқув курслари ташкил этилган Тўқимачилик коллежида медиа-тур бўлиб ўтди. Унда тикувчилик ва ошпаз-қандолатчилик соҳасида таълим олаётган тингловчилар иш фаолияти ўрганилиб, яратилган шароитлар билан танишилди.

   Айни вақтда тикувчилик бўйича учта бир ойлик ва битта уч ойлик курс ташкил этилган бўлиб, унда жами 111 нафар ёшлар ва хотин-қизлар таълим олишаётган экан. Бу ерда ўқиш жараёнида тингловчиларга аёллар либосларини бичишдан то тайёр кийим ҳолигача бўлган жараёнлар ўргатилиб келинмоқда. Битирувчилар эса касб сирларини мукаммал эгаллаб, сертификат олгач ўзлари мустақил иш бошлари учун кенг имкониятлар берилган мамнун ҳолда таълим олишмоқда.

   Ошпаз-қандолатчилик йўналишида эса  иккита бир ойлик курсда 57 нафар ёшлар ва аёллар мавжуд бўлиб, уларга турли таомлар ва қандолат маҳсулотларини тайёрлаш сирлари мукаммал тарзда ўргатилаётгани гувоҳи бўлдик.

    Медиа-тур давомида “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури ижросини мувофиқлаштириш штабида ҳам бўлиб, туманда дастур доирасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиб чиқдик.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

781316
0
Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?