Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
«ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЎЗБЕК ТИЛИ ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ”

   Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг  224 - сонли буйруғига  асосан "Йилнинг  энг  яхши ўзбек тили фани ўқитувчиси " кўрик - танловини уч босқичда ташкил этилди. Дастлаб туман босқичи, жорий  йилнинг  27- 28 сентябрь кунлари эса ушбу танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтган эди.

627521
0

“ЁШ САЙЛОВЧИ” ФОРУМИ

   Бугун Жарқўрғон туманидаги Марказий истироҳат боғида Жарқўрғон ва Қумқўрғон туманлари ёшлари ўртасида “Ёш сайловчи” форуми бўлиб ўтди. Сурхондарё вилоят ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Жарқўрғон ва Қумқўрғон туманлари ҳокимликлари ҳамкорлигида ташкил этилган форумда бир қатор тадбирлар ташкил этилди.

627546
0

ЁШ ИҚТИДОРЛАРИМИЗ

   Жарқўрғон туман маданият бўлими қошида ташкил этилган "Тасвирий санъат" тўгараги аъзоси  Қодирова Муниса Жўрабек қизи Имконияти чекланган 17 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёш ижодкорлар ўртасида "Истеъдод эгалари" номли Республика кўрик танловининг  туман  ва вилоят босқичларида  фахирли 1-ўринни эгаллаганди.

627579
0

САЙЛОВГА ТАЙЁРГАРЛИК БЎЙИЧА

   Бугун туман ҳокимлигида сайлов жараёнига тайёргарлик кўриш ва уни намунали тарзда ўтказишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Б.Ўрақов, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда жараёнга алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари қатнашдилар.

627997
0

ЁШЛАР ДАФТАРИ – ИМКОНИЯТЛАР ДАФТАРИ

   Президентимиз ташаббуси билан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида "Ёшлар дафтари" ташкил этилган эди. Жарқўрғон туманида ҳам Ёшлар ишлар агентлиги туман бўлими томонидан "Ёшлар дафтари"га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларининг 27 нафари ҳайдовчилик гувоҳномалари олиши учун тўловлар "Ёшлар жамғармаси" маблағлари ҳисобидан тўлаб берилиб бепул ўқитилмоқда.

627997
0
Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?