Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
“МОТОКРОСС” - СПОРТ БАЙРАМИГА АЙЛАНИБ КЕТДИ

   Жарқўрғон туманидаги “Қизилмозор” мотосўқмоғида Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги, туман ҳокимлиги ҳамкорлигида спортнинг “Мотокросс” тури бўйича республика чемпионати ва биринчилиги I-босқичи ҳамда Меҳнат қаҳрамони Норали Боймуродов хотирасига бағишланган мусобақа якунланди.

 

654767
0
МОТОПОЙГА БАҲСЛАРИ СТАРТ OЛДИ
МОТОПОЙГА БАҲСЛАРИ СТАРТ OЛДИ

 

  Ҳар йили Жарқўрғон туманидаги “Қизилмазор” мотосўқмоқларида Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан “Мотокросс” бўйича Ўзбекистон Чемпионати ва Биринчилиги дастлабки босқич мусобақалари ўтказиб келинади. Мазкур баҳслар туманда Меҳнат қаҳрамони Н.Боймуродов хотирасига бағишлаб ўтказилади. Бугун ҳам мазкур турнирнинг очилиш маросими Н.Боймуродов буюсти пойига гулчамбарлар қўйиш маросими билан старт олди.

   Маросимда Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган мотоспортчилар иштирок этишиб, Меҳнат қаҳрамони буюсти пойига гулчамбарлар қўйишди ва уй музейини томоша қилдилар.  Шундан сўнг, “Қизилмазор” мотосўқмоқларида дастлабки баҳслар бошланди.

    Мусобақа жадвалига кўра бугун Ўзбекистон Чемпионати доирасида 18 ёшгача бўлган ёшлар 65, 85, 125 см3 ҳажмли мотоциклларда баҳсларга киришаётган бўлса, эртага 18 ёшдан юқори бўлган спортчилар 350, 500 ва 750 см3 ҳажмли мотоциклларда ўз маҳоратларини намойиш этишади.

Қизғин ва муросасиз спорт беллашувларига барчани таклиф этиб қоламиз!

Jarqo`rg`on tuman hokimligi Axborot xizmati.

БИР ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ
БИР ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ

    Ҳазил таги зил, дейишади доно халқимиз. Жарқўрғон туманида содир бўлган бир инсонга оғир тан жароҳати етказиш билан якун топган жиноят ҳам аслида, шундай ҳазил оқибатида юзага келди... Туман Ички ишлар бўлими навбатчилик бўлимига келиб тушган маълумотга кўра, “Меҳнат-роҳат” маҳалласида яшовчи Ф.Р. маҳалладоши С.А. билан компьютер залида ўзаро тортишиб қолишади. Тортишувлар натижасида эса Ф.Р. маҳалладоши С.А.ни дуч келган жойига уриб, тан жароҳати етказади. Тиббий экспертиза текшируви эса С.А.га “Ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати етказилган дея баҳоланади.

    Кеча туман ҳокимлигида туман маҳаллалари раислари, тадбиркорлар, уюшмаган ёшлар иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси 1-ўринбосари И.Турсунов, туман ҳокими Б.Ўроқов, туман ИИБ бошлиғи Б.Хидировлар томонидан мазкур жиноят муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда жиноятнинг келиб чиқиши, унинг олди олинмагани бўйича тегишли мутасаддилар огоҳлантирилиб, еелгусида бундай жиноятлар содир этилмаслиги учун вазифалар белгилаб олинди.

Jarqo`rg`on tuman hokimligi Axborot xizmati.

ЗАМОНАВИЙ РАҚСЛАР
ЗАМОНАВИЙ РАҚСЛАР

 

   Ҳар бир санъатнинг ўзига хос жиҳати бор. Жозибадор санъат турларидан бири эса бу рақс санъатидир. Чунки унда рақс элементлари жисмоний машқлар билан чамбарчас боғлиқдир. Ёшларни бунга қизиқтиришда туман Маданият бўлими санъаткорларининг ўрни беқиёс бўлмоқда.

    Жарқўрғон туман ҳокимлиги, Халқ таълими ҳамда маданият бўлимлари билан ҳамкорликда “Устоз-шогирд” анъаналарини давом эттириш мақсадида “Замонавий рақслар” кўрик-танлови ташкил этилди. Жарқўрғон туман Маданият саройида старт олган ушбу танлов Какайди ва Оққўрғон маданият уйларида ҳам давом эттирилди.

   Барча секторлар ҳудудларидаги умумтаълим мактаблари ҳамда уюшмаган ёшлар томонидан ижро этилган дилрабо рақслар ҳакамлар ва томошабинлар томонидан муносиб кутиб олинди. Ҳудудлар босқичидан ғолиб деб топилган 20 нафар иқтидорли раққослар энди туман босқичида баҳс олиб боришадиган бўлишди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

ФУҚАРОЛАР САЙЁР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

   Бугун туман ҳокими Б.Ўроқовнинг фуқаролар қабули Тўқимачилик коллежи фаоллар залида бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари А.Алияров, А.Раджабов, Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси раҳбари Ш.Норалиевлар томонидан фуқаролар қабул қилиниб, муаммолари тингланди.

 

654858
0
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?