Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
"ЎЗ ШАҲРИНГНИ ЯЁВ КЕЗИБ ЎТ!

 Жарқўрғон Ахборот - кутубхона маркази ходимлари Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан амалга ошириладиган  " Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" ғоясини тарғиб қилиш, шунингдек, "Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент фармони ижросини та'минлаш мақсадида, қолаверса,  Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан э'лон қилинган "Ўз шаҳрингни яёв кезиб ўт!" марафони  лойиҳасида фаол иштирок этиб, ушбу лойиҳа асосида  тумандаги  "Жарқўрғон Минораси"  маҳалласида жойлашган  тарихий ме'морий обидани зиёрат қилиш учун яёв йўлга чиқишди.

630802
0

“ТЕЗКОР ШТАБ” МУРОЖААТЛАРНИ НАЗОРАТГА ОЛДИ

    Жарқўрғон туманида ҳам аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил этиш бўйича “Тезкор штаб” гуруҳи шакллантирилди. Президентинтимиз раислигида 2021-йил 23-июл куни ўтказилган видеоселекторда аҳоли муаммоларини чоқур ўрганиш ва бартараф қилиш, мурожаатлар билан ишлашда янгича тизим ташкил этиш чора-тадбирлари  белгилаб берилган эди. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қайта ўрганиш, шунингдек, уларни ижобий ҳал этиш масалаларини кўриб чиқиш Жарқўрғон туман ҳокими фармойиши асосида туман ҳокимлигида “Тезкор штаб” гуруҳи фаолият бошлади.

630802
0

«Рома» Шомуродовни ижарага олмади ва трансфер ҳуқуқини бирдан сотиб олди

«Рома»га ўтиш фаолиятимдаги энг катта қадам бўлди. Дунёдаги энг катта клублардан бири учун қўлимдан келганини қилишга тайёрман. Ажойиб жамоадошларим ва мураббий билан бирга ишлашни сабрсизлик билан кутяпман», деди Элдор таништирувдан кейин.

630802
0

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА

   Айни кунларда деҳқонларимиз далаларида қизғин иш жараёни кечмоқда. Қайсидир далада чеканка ишлар якунланаётган бўлса, яна бирида ҳашоратларга қарши курашиш ишлари авжида. Бошқа бирида маҳаллий ўғит билан шарбат усулида суғориш олиб борилаётган бўлса, бошқасида культивация ишлари давом этмоқда.

630811
0

ЭМЛАШ ЖАРАЁНЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

    Мамалакатимиз бўйлаб эмлаш жараёнлари давом этмоқда. Бу жараён Жарқўрғон туманида ҳам самарали йўлга қўйилиб, Оилавий поликлиника, оилавий шифохона ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда 9 та мобил гуруҳлар фаолият йритмоқда. Бундан ташқари, яна 26 та қўшимча эмлаш бригадалари ташкил этилиб, маҳаллалар йиғинларида шароити бор жойларда ташкил этилиб, аҳолига қулайлик яратилмоқда.

 

630879
0
Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?