Туман ҳокимлигида "Аҳоли мурожаатлари ва уларнинг ечимлари борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар" мавзусида ташкил этилган очиқ мулоқотда эса, тадбирга йиғилган ёшлар ҳамда блогерлар томонидан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ечими тўғрисида савол-жавоблар бўлиб ўтди. Туман ҳокими томонидан ўтказилган қабулларда келиб тушган мурожаатларнинг ўз вақтида ечими қилиб борилиши бўйича ўринбосарларга топшириқлар берилди.
Маҳалла аждодларимизнинг юксак тафаккурини, урф-одатлар ва анъаналарини ўзида мужассам этган, бутун жаҳон аҳли ҳавас қиладиган эзгу қадриятларимиз кўзгусидир. Бугунги кунда юртимиздаги ислоҳотлар жараёнида миллий қадриятларимизни муносиб давом эттириш баробарида уларга янгича маъно-мазмун бахш этилаётгани халқимизнинг инсоният цивилизациясига қўшган катта ҳиссасини жаҳон бўйлаб намоён этиш, ёш авлодни бой тарихимизга эҳтиром, келажакка ишонч руҳида тарбиялашда муҳим омил бўлаётир.
Ўзбекистон “Адолат” СДП сиёсий Кенгаши томонидан “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида мактаб ўқувчилари ўртасида иншолар танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда тумандаги умумтаълим мактабларидаги 6-8-синфлар ҳамда 9-11-синф ўқувчилари иштирок этдилар.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024