Бугун Жарқўрғон туман ҳокимлигида вилоят Кенгашининг қарори асосида Фахрийлар жамоатчилик комиссияси томонидан туман секторларида “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилганларнинг муаммолари ҳал этилиши, маҳаллалардаги ижтимоий аҳвол, сайлов участкаларининг жараёнга тайёрлиги бўйича назорат текшируви ўтказилиши бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят комиссияси таркиби ҳақида маълумот берилиб, улар тўртта секторга бўлинган ҳолда икки ҳафта давомида назорат текшируви олиб бориши ҳақида маълумот бериб ўтилди.