Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МУРОЖААТЛАР ЕЧИМ ТОПМОҚДА

   Жарқўрғон туманидаги "Сурхон соҳили"  маҳалласидаги Навбаҳор кўчасидаги 6-сонли кўп қаватли уй аҳолиси томонидан умумий фойдаланиш учун ҳожатхона қуриб берилиши юзасидан туман ҳокимлигига мурожаат тушганти.  Ушбу мурожаат юзасидан туман ҳокими Б. Ўрақов ташаббуси билан маҳаллий маблағлар ҳисобидан 8 очколи ҳожатхона Уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан қурилиши ташкиллаштирилиб,  фойдаланишга топширилди.

743978
0

ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ САЙЁР ҚАБУЛИ

   Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбариятининг сайёр қабули жадвалига асосан Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон туманида Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари А.Тўраев томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда тумандаги қишлоқ хўжалигига алоқадор ташкилотлар, фермерлар ҳамда фуқаролар соҳага оид муаммолари бўйича мурожаат қилдилар.

744277
0

СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

   Бугун Жарқўрғон туманида паррандачилик тармоғини ривожлантириш ҳамда маҳсулотлар етиштиришда билим ва кўникмаларини ошириш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Мазкур семинарда вилоят ҳокими ўринбосари У. Турапов, туман ҳокими Б.Ўрақов, вилоят прокурори ўринбосари Ў.Саидов, вилоят Ички ишлар бошқармаси ўринбосари Б.Хидиров ҳамда Қумқўрғон, Музрабод, Ангор, Қизириқ, Шеробод, Термиз туманларидан соҳага алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари, паррандачилик соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар қатнашдилар.

744301
0

ЖОЙЛАРДА САЙЁР ҚАБУЛЛАР

   Бугун Жарқўрғон туман ҳокими Б. Ўрақов ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи Ғ. Хўжановлар томонидан маҳаллаларда сайёр қабул ташкил этилиб,  аҳоли мурожаатлари тингланди.

743980
0

ТАДБИРКОРЛАР МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНДИ

   Бугун Жарқўрғон туман ҳокимлигида туман ҳокими Б.Ўрақов ҳамда сектор раҳбарлари томонидан тумандаги тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда тумандаги тадбиркорлар ўз лойиҳалари ҳамда фаолиятидаги тўсқинликлар бўйича мурожаат қилдилар.

744802
0
Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?