Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

 

    Кеча "Исмоилтепа" маҳалла фуқаролар йиғинидаги 65-сонли умумтаълим мактабида, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси ҳамда Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида  2021 йил 19 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти, Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида “Маънавий-маърифий  ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифаларни ижросини  таъминлаш ҳамда “Йўл харита”да белгиланган вазифаларни амалиётда қўллаш бўйича семинар ташкил этилди. Ушбу семинарда тумандаги 67 та умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирок этишиб, ўзаро келгусида “Йўл харита” асосида амалга ошириладиган вазифалар ҳақида кенгашиб олдилар.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

-Жарқўрғон тумани ташкил топганининг 95 йиллигига- ЖАРҚЎРҒОН ТУМАНИ ТАРИХИДАН: Урушдан кейинги йилларда туман саноати тараққёти

   Иккинчи жаҳон урушининг ғалаба билан тугалланиши меҳнаткашларда келажакка умид уйғотди, бутун куч ва ғайратни фақат тинч ҳаёт маромини тиклашга, иқтисодиётни тинч ҳаётга мослаштиришга, уруш оқибатларини барҳам топтиришга йўналтириш имконини берди. Вазифа ниҳоятда мураккаб эди ва уни урушдан кейинги ғоятда оғир (ижтимоий-сиёсий иқтисодий) шароитда ҳал этиш лозим эди.

821783
0
ЯНГИ МАҚСАД САРИ ИЛК ҚАДАМНИ ҚЎЙГАН ДАСТЛАБКИ БИТИРУВЧИЛАР

ЯНГИ МАҚСАД САРИ ИЛК ҚАДАМНИ ҚЎЙГАН ДАСТЛАБКИ БИТИРУВЧИЛАР

821803
0

КАСБГА ЎҚИТИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА

 

     Мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор сабаб, уларни турли замонавий ҳамда эҳтиёжи баланд бўлган касбларга ўқитишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Улар Жарқўрғон туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўлими томонидан Тўқимачилик коллежида турли касбларга ўқитилиб, сертификат берилиши йўлга қўйилди. Бу ерда февраль ойида 211 киши тикувчилик, пайвандчилик, компьютер технологиялари ҳамда ошпаз-қандолатчилик касблар бўйича бир ойлик курсларда таълим олишиб, сертификатга эга бўлишлари кутилмоқда. Бундан ташқари Тикувчилик ҳамда пайвандчилик касблари бўйича 3 ойлик курс ҳам мавжуд бўлиб, феврал ойида бу касблар бўйича 39 киши таълим ола бошладилар.

 

 

 

 

821810
0
ФУҚАРОЛАР САЙЁР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

   Бугун ҳам, ҳар галгидек туман ҳокими Б.Ўроқов Тўқимачилик коллежи фаоллар залида фуқаролар қабули ўтказмоқда. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан тегишлилиги бўйича фуқаролар муаммолари тингланоқда.

   Қабул жараёнида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар тегишли мутасаддилари томонидан ечимлари қилиб берилиши лозимлиги таъкидланиб, топшириқлар бериб борилмоқда. Ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олиниб, ижроси бўйича масъуллар белгиланмоқда.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?