Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
-Жарқўрғон тумани ташкил топганининг 95 йиллигига- ЖАРҚЎРҒОН ТУМАНИ ТАРИХИДАН: Жарқўрғон тиббиёти тарихи ва унинг асосчилари (1920 - 1980 йиллар)

(Давоми).

   Урушгача ва уруш йилларида, гарчи тиббиёт мутахассислари етишмаса-да, тиббиёт ходимлари меҳнат интизомига қатъий амал қилиб келдилар. Арзимас камчилик ёки ўз вазифасига лоқайдлик билан қараганлар муросасиз жазоланди. Буни қуйидаги мисоллардан ҳам кўришимиз мумкин: Жарқўрғон соғликни сақлаш бошқармасининг 1940 йил 2 июндаги 76-сонли буйруғи билан Сурхон қишлоқ кенгаши тиббиёт маркази фельдшери Ш. Маҳмудов, туман болалар боғчаси энагаси К. Ерощенко, Венпункт тиббиёт хизмати ходими Станковалар бир кун сабабсиз ишга чиқмаганликлари учун ишдан ҳайдалдилар.

651981
0
"СПОРТНИ СЕВ, СПОРТ БИЛАН ЯША!"

   Жарқўрғон туманида апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллабай” тарзда волейбол спорт тури ойлиги кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтмоқда.

651983
0
М41 ЙЎЛИДА ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ

   Халқаро аҳамиятга эга М-41 автомобиль йўлининг Жарқўрғон туманидан ўтувчи 1548-1550 км.ларида Жарқўрғон туман йўл қурилиш бўлими томонидан иссиқ асфальт ётқизилиб, йўлнинг текис ва равон бўлиши таъминланмоқда.

652137
0
Жарқўрғон туманда аҳоли бандлиги борасида 2021 йил январ-феврал ойларида амалга оширилган ишлар

МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ БЎЙИЧА

   Жарқўрғон туманида ҳозирги кунда ўртача аҳоли сони 223422 кишини ташкил қилади.

   Бу ўтган йилнинг шу кунига қадар туман аҳолисининг 100,2 % га ўсганлигини кўрсатади.

   Меҳнат ресурслари жами 117912 минг кишини ташкил этади.

   Шундан меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 79.2 минг кишини ташкил этади.

   Иқтисодий фаол аҳоли 89.2 минг кишини ташкил этади.

   Шундан иш билан таъминланган аҳоли 79.4 минг кишини ташкил қилади.

   Иқтисодиётнинг расмий секторларида бандлар 25.5 минг кишини ташкил этади.

   Иқтисодиётнинг норасмий секторида бандлар 41.9 минг кишини ташкил этади.

   Республикадан ташқарига ишлаш учун кетганлар 12.0 минг кишини ташкил этади.

   Туманда 28.7 минг фуқаро иқтисодий фаол бўлмаган аҳолини ташкил қилади.

   Ишлашни ҳоҳламаётган ёки тезликда ишга киришга тайёр бўлмаганлар 9786 кишини ташкил этди.

   Ишсизлик даражаси 11. фоизни ташкил этади.

652142
0
Тумандаги миллий рейтингга тушган мактабларига фан методистлари томонидан амалий-услубий ёрдам кўрсатилмоқда.

   2020-2021 ўқув йилида Республика миллий рейтингида қатнашадиган умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг таълим тайёргарлигини ўрганиш, она тили ва математика фани ўқитувчиларига методик ёрдам бериш мақсадида туман халқ таълими бўлимининг фан методистлари ташриф буюришиб, Жарқўрғон тумандаги 11-,14-,22-,28-,34-,45-,61-сонли умумтаълим мактабларидаги 9-синф ўқувчиларидан ёзма иш ва диктант, фан ўқитувчиларидан ижтимоий сўровномалар олиб, натижаларга кўра ўзларининг таклиф ва тавсияларини беришди.

652146
0
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?