Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МАҲАЛЛАЛАР ОБОД БЎЛМОҚДА

   Сурхон воҳасида баҳор эрта келади. Бу эса баҳорги юмушларни эрта бошлашни талаб этади. Шу боис Жарқўрғон туманидаги маҳаллалар бўйлаб тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари кенг миқёсда амалга ошмоқда.

    Қаерга борманг дарахтлар таги юмшатилиб, оқланган, деворлар янгидан оҳакланиб, ўзгача чирой касб этмоқда. Маҳаллалар оралаб юраркансиз, ҳар қадамда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларни кўриб кўзингиз қувнайди. Айниқса, бу ҳолга қийғос очилган дарахт гуллари ўзгача гўзаллик ҳадя қилган.

Jarqo`rg`on tuman hokimligi Axborot xizmati.

АЁЛЛАР КАСБЛИ БЎЛМОҚДА

   Президентимиз томонидан аёлларимизнинг ҳар томонлама жамиятнинг фаол аъзоси бўлиши учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Айниқса, “Аёллар дафтари” ташкил этилиб, унга киритилганлар учун шароитлар яратиб бериш асосий масалалардандир. Бу борада Жарқўрғон туманида ҳам 1520 нафар хотин-қизлар "Аёллар дафтари"га киритилган бўлиб, уларни турли касбларга ўқитиш ва ўз бизнесларини амалга оширишлари учун ўқув дарслари ташкил этиляпди. Жумладан, тумандаги 2-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи аёллар учун ҳам турли йўналишларда қисқа курслар очилиб, “устоз-шогирд” анъаналари асосида ўқитилмоқда.

Jarqo`rg`on tuman hokimligi Axborot xizmati.

-Жарқўрғон тумани ташкил топганининг 95 йиллигига- ЖАРҚЎРҒОН ТУМАНИ ТАРИХИДАН: Занг каналининг тарихига оид лавҳалар

(Давоми).

1963 йилда Занг каналининг бетонланиши ва кенгайтирилиши натижасида унинг узунлиги 70 километрга чўзилиб, «Комсомолобод» қўриқ савхозигача етди. Унинг сув билан таъминланиши 65 м3сек. бўлиб. 37 минг гектар ерни суғориш имкониятига эга бўлди. 1965 йили минглаб кишилар вилоятнинг муҳим сув артериясини таъмирлаш ва қайта таъмирлаш ишларида иштирок этишдилар. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1963 йил 26 май куни қабул қилган карорида "Жанубий Сурхон сув омбори" орқали қўриқ ерларни суғоришва ўзлаштириш, Занг каналини қайта таъмирлаш ва қўриқ совхозларда ер тайёрлашни тезлаштириш масаласи қайд этилди. Бунда ҳар йили янги совхоз қурилишига давлат 14 млн. дан 16 млн. сўмгача пул ажратди.

813564
0
-Жарқўрғон тумани ташкил топганининг 95 йиллигига- ЖАРҚЎРҒОН ТУМАНИ ТАРИХИДАН: Занг каналининг тарихига оид лавҳалар

   Сурхон-Шеробод воҳасининг энг йирик ирригация қурилишларидан бири Занг канали "Жанубий Сурхон сув омбори"дан 28 километр пастда, Жарқўрғон туманининг Арпапоя қишлоғидан бошланади. Занг канали қурилиши тизими икки қисмдан, яъни: юқори ва пастки қисмдан иборатдир. Пастки қисмининг ўзи ҳам иккига бўлинади: Таллимарон каналининг узунлиги 25 километр ва пастки Занг каналининг узунлиги 12 километрни ташкил этади.

813588
0
БИЗ СИЗНИ СОҒИНДИК! - СИЗЧИ?

    Ёшларнинг вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида Жарқўрғон туманида ҳам чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, бу борада кўплаб лойиҳалар амалга оширилиб келинмоқда. Шундай маънавий-маърифий тадбирлардан бири куни кеча туман маданият уйида ташкил этилди. "Биз сизни соғиндик! - Сизчи?" шиори остида ўтказилган тадбирда туман маданият уйидаги санъат тўғараги ўқувчилари иштирокида куй-қўшиқ ва рақслар намойиш этилди. Шунингдек, спорт ва тасвирий санъат йўналишида кўргазмалар ташкил этилиб, томошабинларга қувонч улашилди.

Jarqo`rg`on tuman hokimligi Axborot xizmati.

Рўйхатдан ўтиш
11 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.